Нукус туманидаги фермер хўжаликлари, кластерлар фаолияти ўрганилмоқда

13.10.2022, 09:54

Нукус туманидаги фермер хўжаликлари, кластерлар фаолияти ўрганилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O'zLiDeP фракцияси раҳбари, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси Актам Хаитов Қорақалпоғистон Республикасида ўрганишлари давомида Нукус туманидаги фермер хўжаликлари фаолияти билан ҳам яқиндан танишди.

 Даставал тумандаги "Қирантаў" овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги "Биогумус" фермер хўжалиги фаолиятини кўздан кечирди. 

Мазкур фермер хўжалиги 2001 йили ташкил қилинган бўлиб, 11 йилдан буён қуёшда қуритилган помидорларни ишлаб чиқариш ва Европа мамлакатларига экспорт қилиш тажрибасига эга.

Марказий Осиёда энг катта ишлаб чиқарувчиларидан бири ҳисобланган ушбу хўжаликнинг маҳсулотлари экологик тоза ва халқаро стандартларга кўра сертификатланган. Бундай сертификатлар тайёр бўлган маҳсулотнинг нафақат сифатини балки хавфсизлиги ва гигиенаси ходимларнинг доимий малака оширишини ва янада юқори даражада атроф-муҳитни ва экологияни сақлашни кафолатлайди.  

Фермер хўжалигида доимий ишчилар сони 90 нафар, мавсумий ишчилар сони эса 110 нафарни ташкил қилади. Экиладиган ерлар майдони 60 гектарни ташкил қилиб, лойиҳа қиймати 3,041 млрд сўм, хорижий инвестиция қиймати 100 минг доллар, экспорт қиймати йилига 310 минг долларни ташкил этади.

Партия етакчиси хўжалик фаолияти билан яқиндан танишар экан,  фермер хўжалик фақатгина помидор маҳсулотини етиштириш билан чекланиб қолмасдан келажакда бошқа турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспортга чиқариш бўйича ўз таклиф ва тавсияларини  айтиб ўтди.

Спикер ўринбосари туманга ташрифи давомида туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари буйича ўринбосари ва тумандаги ҳоким ёрдамчилари билан ҳам учрашди.

Учрашувда Президентнинг “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни молиявий қўллаб-қувватлашнинг  қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг аҳамияти, айниқса қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш учун кредитлар 150 миллион сўмгача гаровсиз берилаётгани бўйича атрофлича тушунтириб ўтилди.

O'zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати 

  • Кўрилди
    395
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+