Форишлик 4 нафар хотин-қизларнинг мурожаати депутат назоратига олинди

13.10.2022, 10:03

Форишлик 4 нафар хотин-қизларнинг мурожаати депутат назоратига олинди

Фаол депутатларимизнинг иш тажрибалари, билими, муомала маданияти, жонбозлигини ҳисобга олган ҳолда, уларга ҳудудлардаги масъулиятли вазифалар ҳам ишониб топширилмоқда.

Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши депутати Бозоргул Тўраевага Фориш туман “Оқила аёллар” ҳаракати етакчилиги ишониб топширилган. Маслакдош депутатимиз ушбу вазифани ҳам масъулият билан адо этмоқда.

Айнан депутатимиз ташаббуси билан Фориш туманидаги “Оқтом” маҳалласидаги 16, 35- умумтаълим мактабларида ҳамкор ташкилот вакиллари билан ҳамкорлдикда маҳалла хотин-қизлари билан очиқ мулоқот ташкил этилди.

Тадбир давомида “Оқила аёллар” ҳаракатининг вазифалари ҳақида йиғилганларга батафсил маълумот берилди. Очиқ, самимий мулоқот чоғида  хонадонларда юксак маънавиятни, оилаларда соғлом муҳитни шакллантиришда уй бекаларининг, опа-сингилларимизнинг ўрни, аёллар бандлигини таъминлашда оилавий тадбиркорликнинг турли йўналишларини ривожлантириш истиқболлари ҳақида сўз юритилди.

 Тадбир давомида маҳалла аёллари томонидан турли хил муаммолар юзасидан қилинган 4 та мурожаат депутатлик назоратига олинди.

Зайниддин Эшқулов,

O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

бўлим мудири

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    315
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+