Депутат йўлларни таъмирлаб бермоқда

13.10.2022, 10:05

Депутат йўлларни таъмирлаб бермоқда

Нишон туманидаги Гулистон маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи аҳоли 39-Нуристон сайлов округидан халқ депутатлари Қашқадарё вилоят кенгаши депутати Иброҳим Халиловга мурожаат этиб, йиғин ҳудудидаги қишлоқлар йўллари ёзда тупроқ, қишда лой бўлиб  қолиши боис кекса ёшдаги фуқаролар, айниқса, мактабга қатнаётган ёшлар қийналаётганликларини билдиришиб, йўлларни таъмирлашда амалий ёрдам сўрашганди. O’zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши ва депутат ташкилотчилигида маҳалладаги ички йўлларни таъмирлаш бошлаб юборилди.

-Ҳозирга қадар маҳалла қишлоқларидаги 3,5 километр йўлларга шағал тўкилиб, равонлаштириб берилди,-дейди депутат Иброҳим Халилов. – Ҳудуд анчагина катта бўлганлиги учун йўлларни таъмирлаш бироз вақт талаб этади. Йил охирига қадар мактабларга борадиган йўлларни сифатли таъмирлашга ҳаракат қиламиз. Бу хайрли ишга етарли даражада техника воситалари ва ишчи кучи жалб этилган. Маҳалла ҳудудида 6390 нафар аҳоли истиқомат қилади. 1117 та оила бор. Яроқсиз бўлиб қолган 98 та симёғочни 34 таси янгисига алмаштирилди. Отқудуқ  қишлоғи аҳолиси учун сайёр тиббиёт пункти келтириб ўрнатилди. Гулистон қишлоғига оқова сув келтириш учун 400 миллион сўм маблағ сарфланмоқда.

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, аппарат раҳбари Арзиқул Шеров, депутат  Иброҳим Халилов ҳамда Нишон туман партия фаоллари маҳалла ҳудудидаги қишлоқларда бўлишиб, таъмирлаш ишлари жараёнини кузатдилар. Сайловчилар билан учрашувда депутат ҳудуддаги мактабларга тез кунда китоблар совға қилишини билдирди.  

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши

Матбуот хизмати.

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    370
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+