Хўжайли туманидаги ишлаб чиқариш корхоналари ва томорқа эгалари фаолияти ўрганилди

13.10.2022, 10:17

Хўжайли туманидаги ишлаб чиқариш корхоналари ва томорқа эгалари фаолияти ўрганилди

Партия етакчиси Актам Хаитов "Хўжайли ун маҳсулотлари" МЧЖ фаолияти билан яқиндан танишди.

Мазкур ун заводи жорий йил август ойининг охирларида ишга туширилган бўлса, фаолиятини бошлаганига кўп бўлмади. Таъкидланганидек, умумий лойиҳа қиймати  30,4 млрд сўм бўлиб, йилига 50 минг тонна ун ишлаб чиқариш қувватига эга.

- "Микрокредитбанк"нинг 1,8 млрд долларлик кредити ва ўз ҳисобимдан 10 млрд сўмлик маблағ ажратиб, чет давлатдан замонавий ун ишлаб чиқариш ускунасини олиб келдим, - деди корхона раҳбари  Юсуфбек Каримов.

Корхонада ичшилар учун барча шароитлар яратилган, тумандаги “темир дафтар”, “аёллар ва ёшлар дафтари”га киритилган 70 нафардан зиёд ишсиз фуқаролар иш билан таъминланди.

Спикер ўринбосари корхона раҳбари билан мулоқот қилар экан, корхонада ишлаб чиқарилаётган ун маҳсулотининг нархини янада арзонлаштириш, фаолиятини янада кенгайтириш борасида ўз таклиф ва тавсияларини айтиб ўтди.

Аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини қондириш ҳамда бозорларда нархлар барқарорлигини  таъминлашда томорқа ва деҳқон хўжаликлари ер майдонларидан самарали фойдаланиш нақадар муҳимлиги барчамиз маълум. 

Айтиш керакки, ердан унумли ва оқилона фойдаланиш деҳқончиликда муҳим аҳамият касб этади. Ўз ишининг таълимини олган деҳқон борки, албатта, бу жиҳатнинг самарасини яхши билади. Тумандаги "Шағалакўл"  маҳалла фуқаролар йиғини намунали маҳалла ҳисобланиб, маҳалла аҳли асосан деҳқончиликка ихтисослаштирилган.

Мазкур маҳалла турғуни Ғулом Нуримбетов ҳам уй олди 50 гектар томорқа еридан унумли фойдаланиб келаётган томорқачи хонадонлардан бири. 

Партия етакчиси Ғулом Нуримбетовнинг хонадонида бўлиб, томорқасини кўздан кечирди. Хонадон эгаси томорқа - даромад манбаи эканлигини ўз оиласи мисолида айтиб ўтди. Рўзғордан ортгани ички бозорга чиқарилаётганини қайд этди.

Мулоқот давомида Спикер ўринбосари хонадон эгасига ерларидан унумли фойдаланиш борасида ўз таклифларини берди.

O'zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    405
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+