Озиқ-овқат хавфсизлиги борасида муҳим ташаббуслар илгари сурилди

14.10.2022, 10:08

Озиқ-овқат хавфсизлиги борасида муҳим ташаббуслар илгари сурилди

Давлатимиз раҳбари бугун 13 октябр куни Астана шаҳрида Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш мажлисида нутқ сўзлади.

Давлатимиз раҳбари нутқида халқаро ҳамкорлик, глобал иқтисодиётдаги муаммоларга ҳам тўхталди. Хусусан дунёдаги инқирозли ҳолатлар Марказий Осиё давлатларига ҳам тўғридан-тўғри дахл қилаётганига эътибор қаратди.

Умумий хавфсизлик манфаатлари, тараққиётимизга таъсиридан келиб чиқиб, давлатимиз раҳбари олтита устувор йўналишлар бўйича ўндан ортиқ нафақат Ўзбекистон, балки Осиё қитъаси ва бутунжаҳон учун муҳим аҳамиятли таклиф ва ташаббусларни илгари сурдилар.

Мазкур устувор йўналишлардан бири сифатида озиқ-овқат хавфсизлиги масалаларига саммит иштирокчилари эътиборини қаратдилар.

Давлатимиз раҳбари нутқида қитъамизнинг кўплаб давлатлари истеъмол маҳсулотларининг асосий импорт қилувчилари ҳисобланиши, шу боисдан озиқ-овқат инқирозининг оқибатларини жуда ўткир ҳис қилишини таъкидладилар.

Бутунжаҳон озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти ҳисоб-китобларига кўра, очликдан азият чекаётган сайёрамиз аҳолисининг ярмидан кўпи Осиё қитъасида яшамоқда. Мамлакатимиз Президенти мазкур ўткир муаммо ечими юзасидан қуйидаги янги ёндашувларни баён этди:

Жумладан, озиқ-овқат ишлаб чиқаришнинг барқарор тизимларини ва уни етказиб беришнинг оптимал занжирини шакллантириш, ички минтақавий савдо ўсиши учун техник регламентларни уйғунлаштириш, Осиёда озиқ-овқат хавфсизлигини мониторинг қилиш яхлит тизимини яратиш масаласига эътибор қаратди.

Ушбу барча масалаларни ФАО шафелигида келгуси йили Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган халқаро конференцияда муҳокама қилишни таклиф этдилар. Ушбу таклифлар инсоният учун ўта муҳим бўлган озиқ-овқат масаласида тўғри ва оқилона ечимлар ишлаб чиқилишига йўналтиради.

Актам ХАИТОВ,

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси

  • Кўрилди
    393
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+