Маҳалла аҳолиси учун бепул тиббий кўрик ташкил қилинди

14.10.2022, 11:52

Маҳалла аҳолиси учун бепул тиббий кўрик ташкил қилинди

Халқ депутатлари Юнусобод туман Кенгаши депутати, O'zLiDeP фаоли Шавкат Курбанбаев ташаббуси билан “Собиробод” МФЙ аҳолиси учун бепул тиббий кўрик ташкил этилди.

Тиббий кўрикда тажрибали мутахассислар ҳамда 52-Оилавий поликлиниканинг 10 дан ортиқ ходимлари иштирок этиб, аҳолини тиббий кўрикдан ўтказдилар. Шунингдек, эҳтиёжманд фуқаролар бепул дори-дармонлар билан таъминладилар.

Дарҳақиқат, касалликни олдини олиш оила учун ҳам жамият учун ҳам самарали ва фойдалидир. Шу боисдан мамлакатимизда профлактик тиббиёт ривожига устувор аҳамият қаратилмоқда. Шундай жонкуяр депутатларимиз жойларда аҳолини соғлиғини сақлаш, сиҳат-саломат бўлишлари учун ўзларини камтарона ҳиссаларини қўшмоқдалар.

  • Кўрилди
    416
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+