O’zLiDeP етакчиси "Бухоро Варнет" кластерининг янги лойиҳалари билан танишди

15.10.2022, 10:45

O’zLiDeP етакчиси

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Актам Хаитов Бухоро вилоятида тадбиркорлик субъектлари, ишлаб чиқариш корхоналари, кластерлар фаолияти билан яқиндан танишмоқда. Мулоқотлар давомида ишбилармонларнинг таклиф ва ташаббусларини ўрганяпти, фаолиятларини кенгайтириш ва экспортбоп маҳсулотлар миқдорини ошириш борасида ўз таклифларини билдириб ўтмоқда.

Партия етакчиси бир гуруҳ соҳа ходимлари билан биргаликда Бухоро туманидаги “Бухоро Варнет” кластери иш фаолияти билан танишдилар.

Умумий қиймати 120 миллион доллардан зиёд бўлган лойиҳа доирасида бу ерда амалга оширилаётган ишлар меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди.

А.Хаитов ушбу кластердаги янги лойиҳалар билан ҳам яқиндан танишди. Кластер сўнгги тўрт йил ичида ўз фаолияти кўламини қарийб 10 баробарга кенгайтирди. Бугунга кунга келиб 30 гектар майдонда замонавий иссиқхоналар қурилган бўлса, шундан 16 гектардаги иссиқхона тўла қувват билан ишламоқда.

Туркия давлати етакчи компаниясининг 80,2 миллион евро маблағи эвазига бунёд этилаётган яхлит комплексда ҳозирги пайтда 400 нафар аҳолининг бандлиги таъминланган. Эътиборли жиҳати жорий йил охирига қадар бу кўрсаткич 2 минг 500 нафарни ташкил этиши кутилмоқда.

–Ииссиқхонада етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари асосан Россия ва қўшни Қозоғистон Республикасига сотилмоқда, – дейди “Бухоро Варнет” кластери директори Бешим Ҳамроев. – Йил бошидан ҳозирга қадар умумий маҳсулотнинг экспортдаги ҳажми 1 минг  600 тоннага етди. Жумладан, 1 миллион 600 минг АҚШ долларига тенг помидор хорижга экспорт қилинди. Туркия давлатидан ташриф буюрган мутахассисларнинг тавсияси асосида иссиқхонада ҳар 1 гектар майдондан 300 тоннагача маҳсулот олинмоқда. Тўлиқ инновацион технологиялар асосида гидропоник усулда етиштирилаётган помидор ҳосили кимёвий аралашмалар таъсиридан холи эканлиги билан ҳам аҳамиятлидир.

Бугун нафақат сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, балки малакали мутахассис кадрларни тайёрлашга ҳам асосий мақсад қилинган  кластерда 5 босқичли иш амалиёти асосида фаолият юритилмоқда.

  • Кўрилди
    546
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+