Тарғибот самара беряпти

15.10.2022, 10:51

Тарғибот самара беряпти

O'zLiDeP Наманган вилоят кенгаши ишчи гуруҳи аъзолари Косонсой туманидаги "Barkas teкс" МЧЖ корхонасида ҳам учрашув ўтказдилар. Корхона цехларидаги иш жараёнларни кўздан кечирдилар. Ишчилар билан мулоқот қилдилар. Уларга яратилган шароитлар билан танишдилар. Халқаро майдонда, мамлакатимизда руй бераётган янгиликлар, тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-кувватлашга оид қабул қилинган қонунлар ҳақида сўзлаб бердилар. Сиёсий партиялар орасида O'zLiDePнинг ўрни, фаолият йўналишлари билан таништирдилар.Мулоқот жараёнида корхона ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

O'zLiDeP вилоят Кенгаши ишчи гуруҳи аъзолари Мингбулоқ туманидаги 2-вилоят сил касалликлари шифохонасида ҳам бўлдилар. Бу ерда яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар. Шифохона ходимлари билан суҳбатлашдилар. Мамлакатимизда, дунёда содир бўлаётган жараёнлар, O'zLiDeP нинг дастурий мақсадлари, тадбиркорлик ва ишбилармонликни қўллаб-кувватлашга оид лойиҳалари ҳақида тушунча бердилар.

Мулоқотда билдирилган маълумотлар уларда яхши таассурот колдирди. Шу куннинг ўзида йигирма икки нафар ходим партия аъзоси бўлишга қарор қилди ва уларнинг бу хохиш-истаклари шу жойнинг ўзида қондирилди.

 

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    467
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+