Кичик бизнесменлар иқтисодиётнинг локомотив бўғини

15.10.2022, 10:54

Кичик бизнесменлар иқтисодиётнинг локомотив бўғини

Бугун кичик бизнес вакиллари давлатимиз томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда. Сабаби катта тадбиркорликка ҳам айнан кичик бизнесни риқожлантириш орқали эришилади. Шу маънода кичик бизнес вакиллари иқтисодиётнинг локомотиви саналади.

Термиз шаҳар Мажнунтол маҳалласи “Ёшлар меҳнат гузари”да жойлашган “SURXON OSHPAZI” масъулияти чекланган жамиятида айнан шу мавзуга бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси вакили Х.Умиров иштирок этиб, бугун кичик бизнесни ривожлантириш йўлида қилинаётган ишлар, имкониятлар ҳақида сўз юритди. Бу борада ЎзЛиДеП ҳам тадбиркорларга, айниқса, ўз бизнесини бошлаш ниятида бўлган ёшларга амалий кўмак бераётганини таъкидлади.

Шундан сўнг, тадбир иштирокчилари корхона фаолияти билан яқиндан танишишди. Мазкур масъулияти чекланган жамияти нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлиб, бугунги кунда 60 нафар кишини иш билан таъминлаб келмоқда. МЧЖ раҳбари Олим Сапаров корхонада нон маҳсулотларини пишириш жараёни ҳамда ишчиларга берилаётган ёрдам ҳақида сўзлаб берди.

Дарвоқе, корхона яқинда “Аёллар дафтари” рўйхатида турган, боқувчисини йўқотган, 3 нафар фарзанди бор Шаҳринисо Сангиновага уй-жой олиш учун 18 млн.сўм бошланғич тўловини тўлаб беришда амалий ёрдам берди. Ҳозирда Ш.Сангинова ушбу корхонада ишлаб, меҳнат қилмоқда.

Тадбир ниҳоясида партия сафига аъзо бўлиш истагида бўлган МЧЖ раҳбари Олим Сапаров ҳамда 27 нафар ишчи-ходимларига партия аъзолик гувоҳномаси тантанали равишда топширилди ва янги БПТ очилди.

O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    511
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+