Депутат тумандаги қишлоқ аёлларини табриклади

15.10.2022, 11:11

Депутат тумандаги қишлоқ аёлларини табриклади

Маълумки, ҳар йили 15 октябрь Халқаро қишлоқ аёллари куни бутун дунёда кенг нишонланади.

Айниқса, қишлоқ аёлларининг ижтимоий-иқтисодий ҳаётда фаоллиги ортиб бораётгани жамиятда уларнинг меҳнати нечоғли қадрли ва аҳамиятга эга эканини кўрсатади.

Халқ депутатлари Чимбой туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи  аъзоси  Тамара  Палваниязова  ҳам ўзи сайланган худудда  15 октябрь  Халқаро қишлоқ аёллари куни байрами муносабати билан ҳудуддаги қишлоқ хўжалиги соҳасининг турли соҳаларида фаолият юритаётган хотин-қизларнинг меҳнат йўллари билан иштирокчиларни таништириб ўтди.

Халқ вакили Т.Палваниязова гендер тенглигини таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатлар мамлакатимиз ҳаётининг барча соҳалари, жумладан, қишлоқ хўжалиги тармоқлари ривожида аёллар улушининг ортишига замин яратаётганини  алоҳида таъкидлади.

Тадбир давомида ташкилотчилар томонидан бир гуруҳ қишлоқ аёлларига рағбатлантирувчи совғалар тарқатилди ва концерт дастури билан давом этди.

O'zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    458
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+