Ишчи гуруҳ: Партия қуйи бўғинлар сони ортиб боряпти

15.10.2022, 11:38

Ишчи гуруҳ: Партия қуйи бўғинлар сони ортиб боряпти

O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси масъул ходими С.Муслимова ва Наманган вилоят Кенгаши ходимларидан таркиб топган ишчи гуруҳи аъзолари O’zLiDeP Норин туман кенгашида бўлдилар. Кеннгаш раиси ҳамда аппарат раҳбари билан суҳбат ўтказилди. Улар туман Кенгаши ва бошланғич ташкилотларда амалга оширилган ишлар  ҳақида ахборот бердилар.

Сўнгра гуруҳ аъзолари  туман мактабгача таълим муассасаси ва  “Узтекс” корхоналарининг ишчи-хизматчилари билан мулоқот уюштирдилар. Мулоқот давомида уларга партиянинг дастурида белгиланган устувор йўналишлар ҳақида тушунча бердилар.

Кейинги манзил Учқўрғон тумани Фермер хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши  бўлди. Бу ерда кенгаш раиси Б.Дадахонов билан суҳбатлашилди. Фермер хўжаликларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, боғдорчилик, чеварчилик, паррандачилик бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан ўзаро фикр алмашилди.

Шунингдек, мулоқот асосида партия аъзолари сонини янада кўпайтириш, партиявий тадбирлар самарадорлигини янада ошириш борасида келишиб олинди.

Шундан сўнг ишчи гуруҳ тумандаги мактабгача таълим муассасаси ва “Узтекс” корхоналари ходимлари билан ҳам мулоқот ўтказдилар.

Шу тумандаги "Истиқлол" маҳалласида яшовчи Толибжон Холматов хонадонидаги учрашув ҳам қизиқарли кечди. Бу хонадон эгаси Белорусда етиштириладиган "Голубика" навли "Ягида" меваси кўчатларини Ўзбекистон шароитига мослаштириб етиштиряпти экан. Унга тавсия ва маслаҳатлар берилди.

Куннинг иккинчи ярмида ишчи гуруҳи аъзолари Уйчи туман халқ таълими мудири билан учрашиб соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида фикрлашдилар. Шунингдек, халқ таълими ходимларини партия аъзолигига қабул қилиш, аьзолик бадаллари тушумини таъминлаш масаласида ўзаро келишиб олинди.

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    427
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+