Шерободда янги Бошланғич партия ташкилоти очилди

15.10.2022, 11:39

Шерободда янги Бошланғич партия ташкилоти очилди

Шеробод тумани воҳадаги саноати ривожланган ҳудудлардан бири саналади. Анорчиликдан ташқари, аҳоли кўкат, қовун, помидор, бодринг, булғор қалампири каби полиз маҳсулотларини етиштириб, хорижга экспорт қилади. Анчайин меҳнаткаш, тадбиркор халқ. Бугун туманда кўплаб йирик корхоналар фаолият юритмоқда. Уларда партиямиз аъзолари сони ҳам кўпаяётгани қувонарли.

Жумладан, "Sherobod Star Tekstil" масъулияти чекланган жамияти айни пайтда қишки кийм кечак ва кўрпа-тўшаклар, махсус кийимлар ишлаб чиқармоқда. Унда 22 нафар фуқаро меҳнат қилаяпти. Корхона фаолиятига эндигина 2 йил бўлганига қарамай, маҳсулотлари харидоргир. ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси вакили Х.Умиров ушбу корхона фаолияти билан яқиндан танишар экан, у ерда ишчи-хизматчиларга яратилган шароитлар билан ҳам қизиқди. Корхона ишчилари иштирокида “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш O`zLiDePнинг асосий вазифаси” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Тадбир давомида 10 нафар ишчи партия сафига қабул қилиниб, корхонада янги бошланғич партия ташкилоти очилди ва тумандаги БПТлар сони 48 тага етди.

O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    590
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+