Янги Ўзбекистоннинг янги авлод кадрлари
15.10.2022, 11:44

O'zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши томонидан Урганч давлат Университетида “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида “Жаҳолатга қарши маърифат” ғояси асосида ижтимоий-маънавий муҳитни янада яхшилашга қаратилган “Ҳаракатлар стратегиясидан – тараққиёт стратегияси сари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирда иштирок этган партия вилоят кенгаши бўлим мудири Шухрат Атажанов сўз олиб, дастлаб талаба ёшларга ушбу лойиҳанинг мақсад-вазифалари, мазмун-моҳияти ҳамда аҳамияти ҳақида тушунча берди. Шундан сўнг “Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси” китобининг мазмун моҳиятига бағишланган маърузалар иштирокчилар эътиборига ҳавола этилди.
Таъкидланганидек, Янги Ўзбекистоннинг 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясининг биринчи йўналишида инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш назарда тутилган бўлса, иккинчи йўналишда эса, адолат ҳамда қонун устуворлиги тамойилларини тараққиётнинг энг асосий ва зарур шартига айлантириш мақсад қилинган.
Шу билан бирга, мамлакатнинг иқтисодий тараққиётини таъминлашга қаратилган бир қатор мақсад ва вазифалар учинчи — миллий иқтисодиётни ривожлантириш, унинг ўсиш суръатларини замон талаблари даражасида таъминлаш йўналишида акс эттирилган.
Тадбир иштирокчилари Президентимиз томонидан асослаб берилган Тараққиёт стратегиясининг маънавий ривожланиш масалаларига қаратилган 5 устувор йўналишига доир мақсад ва вазифаларни бажариш ва бунда “Янги Ўзбекистоннинг Маънавий тараққиёт стратегияси”ни ҳамда уни амалга ошириш бўйича ишлар самарадорлигини таъминлаш каби масалалар хусусида ҳам фикр алмашдилар.
Тадбир якунида бир гуруҳ талаба ёшлар партия заҳирасига олиниб, партия сафига кириш истагини билдирган ёшларга аъзолик гувоҳномалари топширилди.
Ўхшаш янгиликлар
-
Мол-мулк, уй-жой дахлсизлиги масаласи Бош қомусимизда белгиланмоқда
28.03.2023, 12:42
-
Қуйи бўғин вакиллари маҳаллий кенгаш депутатлари билан ҳамкорликда аҳоли мурожаатларини ҳал қилаяпти
13.03.2023, 14:39
-
Депутатлар ва БПТ фаоллари қуёш панелларини ўрнатиш борасида тарғибот ишларини олиб боряпти
06.03.2023, 10:55
-
БПТ раҳбари қайси амалий иши учун юксак баҳоланди?
02.03.2023, 17:25
-
БПТ фаолиятидаги камчиликлар очиқланди
02.03.2023, 15:31
Фикрингизни қолдиринг