Билимдон, фаол ва ташкилотчи талабалар кадрлар захирасига олинди

15.10.2022, 11:47

Билимдон, фаол ва ташкилотчи талабалар кадрлар  захирасига олинди

O'zLiDeP Наманган вилоят ва шаҳар кенгашлари ҳамкорлигида  Наманган Муҳандислик Технология институтида талабалар иштирокида "Янги авлод кадрлари"лойиҳаси доирасида тадбир ўтказилди.

Унда партия Наманган шаҳар кенгаши аппарати раҳбари, депутат Соҳиба Гаффарова партия ташкил топганлигининг 19 йиллиги, ўтган давр мобайнида Олий Мажлис Қонунчилик палатасига, маҳаллий кенгашларга ўтказтилган сайловларда эришилган натижалар, электорат манфаатларига оид қонун ва қарорлар қабул қилинишида депутатларнинг иштироки, ёш кадрлар захирасининг шакллантирилиши ва бунинг аҳамияти ҳақида тушунча берди.

Партия вилоят Кенгаши масъул ходими Комилжон Файзиев эса жаҳондаги, мамлакатимиздаги ижтимоий-сиёсий вазият, Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Самарқанд саммитида имзоланган шартнома ва битимларнинг тарихий аҳамияти хусусида сўз юритди.

"Art-soft xolding” компания директори Қобилжон Дадабоев корхонада пахта хом ашёсини етиштиришдан то тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш, уни экспорт қилиш жараёнлари ва бунда кадрларнинг ўрни ва масъулияти ҳақида тушунча берди. Шунингдек, талабаларни корхонага ташриф буюришга, жараёнларни ўз кўзлари билан кўриши, олийгоҳда олаётган билимларини амалиёт билан қўшиб олиб боришга чақирди.

Жонли тарзда ташкилланган бу мулоқот талабаларда яхши таассурот қолдирди. Энг билимдон, фаол талабалардан 12 нафари партия сафига аъзоликка ва 2 нафари янги авлод кадрлари захирасига олинадиган бўлди.

  • Кўрилди
    536
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+