"Янги авлод кадрлари" лойиҳаси доирасида талаба ёшларнинг сиёсий саводхонлиги оширилди

17.10.2022, 11:04

O'zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан "Янги авлод кадрлари" лойиҳасининг навбатдагиси Ал - Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиалида талаба ёшлар билан мулоқот ташкил қилинди.

Унда партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти қошидаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси филиали бош инспектори  Н.Қутлимуратова ва бошқалар давлатимиз раҳбарининг  Остона шаҳрида Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича Кенгашнинг олтинчи саммитида иштирок этиб, нутқ сўзлаганини айтиб ўтди.

Давлатимиз етакчиси нутқида халқаро ҳамкорлик, глобал иқтисодиётдаги муаммоларга ҳам тўхталди. Дунёдаги инқирозли ҳолатлар Марказий Осиё давлатларига ҳам тўғридан-тўғри дахл қилаётганига эътибор қаратди ва уларнинг тараққиётимизга таъсиридан келиб чиқиб, олтита устувор йўналишлар бўйича ўндан ортиқ нафақат Ўзбекистон, балки Осиё қитъаси ва бутунжаҳон учун муҳим аҳамиятли таклиф ва ташаббусларни илгари сурдилар.

Айниқса ёшларни радикализмдан асраш мақсадида Авлодлар мулоқотини йўлга қўйиш ва ёш етакчилар Форуми доирасида бундай илк учрашувни  2023 йил апрель ойида Самарқандда ўтказишга тайёр эканлигини таъкидлаб ўтди.

Бундан ташқари  мулоқотда мамлакатимизда кейинги йиллари амалга оширилаётган ислоҳотлар, Президентимиз томонидан қабул қилинаётган карор ва фармонларнинг аҳамияти, партиянинг ғоявий мақсад ва вазифалари,   “Янги авлод кадрлари” лойиҳасининг мазмун-моҳияти ҳақида ҳам тушунтирилди.

Айниқса, партия тавсияси билан давлат бошқаруви идораларида ишлаётган ташаббускор ёшлар, тадбиркорлар, депутатлар фаолияти ҳақидаги маълумотлар талабаларда катта қизиқиш уйғотди. Шунингдек, ушбу тадбирда мамлакатимизда ёшларга билим олишлари, касб-ҳунар эгаллашлари, тадбиркорлик билан шуғулланишлари, 3-4-босқичларда ўз йўналишлари бўйича ҳам ўқиб, ҳам ишлашлари учун  яратилган имконият ва  имтиёзларга ҳам эътибор қаратилди.

Мулоқот давомида мазкур олий даргоҳнинг 10 га яқин талаба ёшлари кадрлар захирасига олинди.

O'zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    396
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+