Сирдарёлик талаба ёшлар партия сафига қўшилди

17.10.2022, 11:09

Сирдарёлик талаба ёшлар партия сафига қўшилди

O‘zLiDeP Гулистон шаҳар Кенгаши томонидан Гулистон давлат университетида талаба ёшлар иштирокида тарғибот тадбири ташкил этилди.

Тадбирда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Ёшлар билан ишлаш бўлими бош мутахассиси Э.Жўраев Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси ва унинг еттита устувор йўналиши, ундан келиб чиқиб белгиланган вазифалар, мақсадлар, хусусан, ёшларга билим олишлари, касб-ҳунар эгаллашлари, тадбиркорлик билан шуғулланишлари, 3-4-босқичларда ўз йўналишлари бўйича ҳам ўқиб, ҳам ишлашлари учун  яратилган имконият ва  имтиёзлар ҳақида гапириб ўтди.

Тарғибот тадбирида талабаларга “Янги авлод кадрлари” лойиҳасининг мазмун-моҳияти, партия фаолиятини янада оммалаштириш, етарли малакага эга бўлган кадрларни танлаш ҳамда уларни жой-жойига қўйиш ишларини янада такомиллаштириш, мамлакатимизнинг нуфузли таълим муассасалари битирувчиларининг сиёсий фаоллигини ошириш, уларни сиёсий жараёнларга кенг жалб этиш, партиянинг амалдаги ва истиқболли кадрлар заҳирасига тавсия этиш учун фаол ёш мутахассисларни аниқлаш ишларини янада кучайтириш мақсадида амалга оширилаётгани ҳақида атрофлича маълумот берилди.

20 нафардан ортиқ талабалар партияга аъзо бўлиш истагини билдирди.

Тадбир сўнгида бир гуруҳ фаол ёшларга партия томонидан ташаккурномалар тақдим этилди.

  • Кўрилди
    382
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+