Таълим олиш ва касб эгаллаш сифатини оширишда камарбастамиз!

18.10.2022, 09:42

Таълим олиш ва касб эгаллаш сифатини оширишда камарбастамиз!

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси бўлим мудири Бахтиёр Рухитдинов, вилоят ҳамда туман Кенгашлари мутасаддилари давлатимиз раҳбарининг сессия ишида кўтарилган масалалар юзасидан берган топшириқлари ижросини ўрганиш ва тизимли ташкиллаштиришда яқиндан кўмаклашиш мақсадида вилоятнинг турли ҳудудларида бўлиб туришибди.

Партия мутасаддилари бу гал Пискентнинг Муротали коллежида бўлишиб, бу ерда таълим тизимини ривожлантиришда ўз олдига катта мақсадлар қўйган илм-фан фидойиларидан бири Саидқосим Қодиров билан учрашишди.

Халқни маърифатли қилиш йўлидан бориб, мамлакат тараққиётига хисса қўшмоқчи бўлган Саидқосимнинг хусусий илм даргоҳини ташкиллатиришдаги режалари ва қийнаб турган муаммолари билан қизиқишди.

Коллеж биносини қайта мослаштиришдан тортиб, унда ўқитиладиган фан ҳамда касб турларига монанд ўқув хоналарини жиҳозлаш, ўқувчиларни қамраб олиш, уларга таълим ва касб-ҳунар эгаллашлари учун муносиб шароитлар яратиб бериш, ётоқхона билан таъминлаш, таълим даргоҳига малакали, етук педагог кадрларни жалб қилиш, уларни чекка ҳудудга олиб келишдаги муаммоларни қандай бартараф этиш масалалари хусусида атрофлича суҳбатлашишди.

Ўзаро самимий суҳбат асносида бўлим мудири Бахтиёр Рухитдинов партия таълим тизимида рақобат муҳитининг шаклланиши, хусусий сектор ресурсларидан фойдаланиш, давлат-хусусий шерикчилигини ривожлантириш, ҳар бир туманда камида тўрттадан хусусий мактаблар барпо қилинишига эришиш, соҳада давлат-хусусий шерикчилиги ва хусусий хизматларни жадал ривожлантиришни ўз олдидаги устувор вазифалардан деб билишини таъкидлади.

Шу маънода партия Саидқосим Қодиров сингари ёшлар, таълим фидойиларини доимо қўллаб-қувватлашини билдирди. Шунингдек, Саидқосимни ўйлантириб турган муаммоларни тизимли бартараф этишда камарбаста бўлишини қайд этди.

Мазкур таълим масканининг очилиши ва ўз фаолиятини самарали йўлга қўйиб кетиши билан вилоятда хусусий илм даргоҳларини барпо этишда Саидқосим Қодиров тажрибаси оммалаштирилишига эришиш лозимлигини кўзлаб биргаликда ҳаракатга қилишга келишиб олинди.  

 Натижада чекка ҳудудлардаги илмга чанқоқ фарзандларининг ҳам юқори малакали таълимга бўлган эҳтиёжи қондирилиб, бунда инглиз тили, информатика ва бошқа талаб юқори бўлган фанларни, жумладан, математика, физика, кимё, биологияни чуқурлаштирилган тарзда ўргатиш соҳасида хусусий секторнинг улкан имкониятларини ишга солиниши муҳим аҳамият касб этиши муқаррар.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O’zLiDeP  Тошкент вилоят Кенгаши

бўлим мудири

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    392
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+