Конституциявий ислоҳотлар - инсон қадри учун

19.10.2022, 12:18

Конституциявий ислоҳотлар - инсон қадри учун

O’zLiDeP Миробод туман Кенгаши ва Халқ депутатлари Миробод туман Кенгаши депутатлари ташаббуси билан М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Тошкент шаҳридаги филиалида “Конституциявий ислоҳотлар - инсон қадри учун” мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилди.

Учрашувдан кўзланган асосий мақсад – Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини ёш авлодга тушунтиришдан иборат. Айни пайтда юртимизда Конституцияга киритилаётган ўзгартиришлар қизғин муҳокама қилинмоқда. Дарҳақиқат, мамлакатимиз Конституцияси халқаро андоза ва талабларга, илғор хорижий тажрибаларга тўла мос келади. Шу билан бирга, бугунги жадал тараққиёт олдимизга қўяётган муҳим талабларни чуқур англашимиз керак. Ўтган қисқа вақт ичида, албатта, жамиятимизнинг сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ва маънавий-маданий қиёфаси тубдан ўзгарди. Юртдошларимизнинг олти йил аввалги ва бугунги дунёқараши тубдан фарқ қилади. Бугунги халқимиз – кечаги халқ эмас. Бугунги Ўзбекистон ҳам – кечаги Ўзбекистон эмас. Демократик ислоҳотлар йўли – биз учун яккаю ягона ва энг тўғри йўлдир. Шу муносабат билан мамлакатимизда демократик ҳуқуқий давлат ва адолатли фуқаролик жамияти барпо этиш ғоясига содиқ қолган ҳолда, Конституциямизда чуқур ўйланган конституциявий ислоҳотлар бошланди ва амалга оширилмоқда.

Бугун барча саъй-ҳаракатлар, мухтасар айтганда, инсон қадрини юксалтиришга қаратилган экан, Бош қомусимизга киритиладиган барча ўзгартишларнинг негизида ҳам Ўзбекистонда кечаётган ислоҳотлар моҳиятини белгиловчи “Инсон қадри учун” улуғвор ғояси ётганлигини кўришимиз мумкин. Тадбир иштирокчилари ўз таклифларини ва фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Тадбир савол-жавоблар билан кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.

  • Кўрилди
    507
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+