Табиатни асраш йўлидаги улкан қадам

20.10.2022, 14:35

Табиатни асраш йўлидаги улкан қадам

Кейинги йилларда давлат етакчиларининг глобал ва минтақавий масалалар бўйича учрашувлари иқтисодий, ижтимоий, хавфсизлик ва экологик муаммоларга ечим топиш, дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг (ОҲИЧК) Остона шаҳридаги навбатдаги саммити ҳам айни шу мақсадлар йўлидаги муҳим тадбир бўлди.

Айниқса, ҳамкорлик алоқаларида Ўзбекистон томонидан билдирилган таклифлар, муаммоларни бартараф этишдаги янгича ёндашув ва қарашлар дунё мамлакатлари томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Бу эса, ўз навбатида, катта ишонч ва имконият.

Остона саммитида Президентимиз ўз нутқида бугунги кундаги халқаро вазиятга баҳо берди ва муҳим ташаббусларни илгари сурди. Эътибор берадиган бўлсак, Шавкат Мирзиёев доимий равишда экология ва иқлим ўзгариши муаммоларини муҳим ўринга қўяди. Жумладан, Орол муаммоси нафақат Ўзбекистон ёки Марказий Осиё, балки бутун дунё миқёсидаги глобал муаммо бўлиб, бу давлатимиз раҳбарининг эътиборидан четда қолмаган.

Бу сафарги саммитда ҳам ушбу масала юзасидан умумий саъй-ҳаракатларни бирлаштириш ҳамда минтақанинг ҳамкор мамлакатларини жадал кўкаламзорлаштириш ва экотизимлар боғлиқлигини қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича “Яшил Осиё” концептуал дастурлари доирасида доимий эксперт маслаҳатлашувларини йўлга қўйишни таклиф этди.

Мухтасар айтганда, бу каби ташаббусларнинг ташкилот фаолияти доирасида татбиқ этилиши бугун юзага келган янги геосиёсий воқелик даврида бутун Осиё қитъасининг барқарор ривожланишига замин яратади.

Шарап ЎТЕМИСОВ,

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи

 Кенгесидаги O‘zLiDeP фракцияси раҳбари

  • Кўрилди
    427
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+