Арнасойда бўлиб ўтган сайёр қабулда 8 та мурожаат депутатлар назоратига олинди

20.10.2022, 17:06

Арнасойда бўлиб ўтган сайёр қабулда 8 та мурожаат депутатлар назоратига олинди

Сўнгги йилларда жамиятимизда кечаётган катта ўзгаришлар сабаб, одамларимизнинг дунёқараши, тафаккури ўзгарди. Жойларда бўлиб ўтаётган мулоқотларда, учрашув ва сайёр қабулларда, аҳоли томонидан нафақат шахсий, балки кўпчиликни ташвишга солаётган муаммолар ҳам кўпроқ ўртага ташланмоқда, уларни бартараф этиш юзасидан таклиф ва мулоҳазалар  билдирилмоқда. Бу ҳолат Арнасой туманидаги Гулбахор ва Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғинлари аҳолиси билан бўлиб ўтган сайёр қабулларда ҳам яққол сезилди.

Айни пайтда халқ депутатлари Арнасой туман Кенгашида 6 нафар  O`zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари фаолият олиб бормоқдалар. Шунингдек, туман ҳудудидан икки нафар маслакдошларимиз халқ депутатлари вилоят Кенгашига депутат этиб сайланган. Ҳокимлик ва мутасадди ташкилот вакиллари, аҳоли билан ҳамжиҳатликда ушбу муаммоларни қисқа муддатда бартараф этишга ҳаракат қилмоқдалар.

Таъкидлаш лозимки, депутатларимиз ўз сайлов ҳудудларида ташкил этилаётган барча сайёр қабулларда фаол иштирок этиб, уларда кўтарилган муаммоларни ҳал этишни депутатлик назоратига олмоқдалар.  Жумладан, халқ депутатлари вилоят, туман Кенгашлари депутатлари, туманадаги мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирокида Гулбаҳор ва Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғинлари аҳолиси ўртасида ўтказилган сайёр қабулда 30 нафарга яқин фуқаролар иштирок этиб, қабул давомида фуқароларнинг электр энергия, ичимлик ва оқар сув, ижтимоий ёрдам, даволаниш, таъмирлаш ишлари каби масалалар бўйича мурожаатлари тингланди.

Аҳоли томонидан қилинган  мурожаатларнинг 2 таси жойида ижобий ҳал этилган бўлса, 3 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Муддат талаб этиладиган 8 та мурожаатларни ижобий ҳал этиш ва қаноатлантириш юзасидан тегишли масъуллар зиммасига юклатилди.  Мазкур мурожаатларнинг барчаси депутатлар назоратига олиниди.

Зайниддин Эшқулов,

O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    351
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+