Сирдарёлик талаба ёшлар билан партия ҳамкорлиги йўлга қўйилди

20.10.2022, 17:27

Сирдарёлик талаба ёшлар билан партия ҳамкорлиги йўлга қўйилди

“Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси”да белгиланган устивор вазифаларни амалга ошириш мақсадида O'zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши ва Гулистон давлат университети ўртасида “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси асосида меморандум имзоланганди.

Бундан мақсад ҳам талабалар орасидан  партия ташкилотлари Ижроия аппаратларига замонавий фикрлайдиган, маънан етук, ватанпарвар, партиявий ишларни ташкилий масалаларида давр талабларига жавоб бера оладиган, етарли малакага эга бўлган кадрларни танлаш ҳамда уларни жой-жойига қўйишдир. Лойиҳанинг асосий вазифаларидан бири ҳам шу.

Давра суҳбати университетнинг Табиий фанлар факултети талабалари иштирокида савол-жавоб тарзида ташкил этилди. Уларда мулоқотда мамлакатимизда кейинги йиллари амалга оширилаётган ислоҳотлар, Президентимиз томонидан қабул қилинаётган карор ва фармонларнинг аҳамияти, партиянинг ғоявий мақсад ва вазифалари хусусида атрофлича сўз юритилди.

“Янги авлод кадрлари” лойиҳаси асосида ёш кадрлар бошқарувчилик қобилиятини аниқлаш, ёш истиқболли кадрлар профессионал ривожланишини кузатиб бориш, улар фаолиятининг самарадорлиги мезонларини аниқлаш, ёшларга оид давлат сиёсатини янада ривожлантириш борасида талабаларга тушунчалар берилди.

  • Кўрилди
    433
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+