Ишбилармонликда Барнодан ибрат олинг!

21.10.2022, 11:30

Ишбилармонликда Барнодан ибрат олинг!

O’zLiDeP Нишон туман кенгаши ходимлари ва депутатлар “Бунёдкор аёл” лойиҳаси доирасида Нуристон қўрғончасида фаолият олиб бораётган Барно Холиқованинг фаолияти билан танишдилар. Кимёгар маҳалласида ташкил этилган тикувчилик цехида ўттиздан ортиқ турдаги хотин-қизлар ва болалар кийимлари тайёрланиб, тумандаги савдо дўконлари ва бозорларга чиқарилаяпти. 

- Барно Холиқова меҳнатсеварлиги, тиниб-тинчимаслиги билан туман хотин-қизларига ўрнак бўлиб келмоқда, - дейди туман кенгаши депутати Мухиддин Ҳамроев. - Саломатлиги ёмонлашгани боис уни бир неча йил муқаддам ногиронлик нафақасига чиқаришганди. Аммо у мен ногирон деб, нафақага кўз тикиб ўтиргани йўқ. Ўз бизнесини ташкил этиш учун елиб - югурди. Меҳнат фаолиятини битта тикув машинаси билан бошлаган аёл олган фойдаси эвазига ишлаб чиқариш фаолиятини кенгайтириб, айни кунларда 15 нафар хотин-қизларни иш билан таъминлаб келмоқда. Барнонинг тажрибасини туман қишлоқларида яшовчи хотин-қизлари ўртасида оммалаштиришга келишиб олдик.

Мулоқот чоғида “Аёллар қаноти” томонидан хотин-қизлар ўртасида O`zLiDeP  дастурий мақсад ва вазифалари тарғиботини янада кучайтириш,  ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, уларни кичик бизнес, оилавий тадбиркорлик, ҳунармандчилик, касаначилик соҳаларига кенг жалб этиш орқали  қишлоқ жойлари, айниқса, чекка ҳудудларда янги иш ўринлари яратиш юзасидан амалий таклифлар билдирилди.

  • Кўрилди
    485
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+