Тахиятошлик ёш тадбиркорларнинг лойиҳалари қўллаб-қувватланди

21.10.2022, 11:32

Тахиятошлик ёш тадбиркорларнинг лойиҳалари қўллаб-қувватланди

O'zLiDeP Тахиятош туман Кенгаши томонидан "Депутатлар ва тадбиркорлар"  форуми  бўлиб ўтди. Форумда туман Кенгаши  депутатлари, тегишли соҳа вакиллари, ёш тадбиркорлар ва ОАВ вакиллари  иштирок этди.

Форумда ёш тадбиркорлар ҳам ўзларининг келажакдаги режа ва лойиҳалари бўйича депутатлар билан муҳокама қилишди. 

Форум доирасида тахиятошлик ёш тадбиркор Сардор Сабиров иш фаолиятини қанақа бошлаганлиги, муваффақиятлари, келгуси мақсад ва режалари бўйича ёшларга ўрнак сифатида фаолиятини айтиб ўтди.

С.Сабиров ёш бўлишига қарамай ҳозирги кунда балиқчилик, паррандачилик, чорва моллари фермасини ташкил этиб, 20 дан зиёд ёшларнинг бандлиги таъминланган.

Мулоқот давомида депутатлар ва маҳалла фукаролар йиғинидаги ёшлар етакчилари ҳам маҳалладаги уюшмаган ёшларни тадбиркорликка кенгроқ жалб этиш  буйича йул-йуриқлар ва кўрсатма ва тавсиялар берилди. 

Ёш тадбиркорларнинг муаммо ва таклифлари ҳам тингланди. Қолаверса партиянинг туман Кенгаши томонидан ёш тадбиркорларга ташаккурномалар ва эсдалик совғалари ҳам топширилди.

O'zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    493
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+