Ёшлар – Янги Ўзбекистон бунёдкорлари

21.10.2022, 11:35

Ёшлар – Янги Ўзбекистон бунёдкорлари

Бугун юртимизда ёшлар билан ишлаш ва уларнинг ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масаласига давлат сиёсати даражасида қаралмоқда. Президентимиз ҳар йили Олий Мажлис палаталари ва Ўзбекистон халқига мурожаатларида ҳамда вилоятларга ташрифлари чоғида барча соҳаларга айниқса, ёшлар муаммолари ҳамда уларни бандлигини таъминлаш масаласига катта эътибор қаратаётгани фикримизнинг яққол исботи бўла олади.

Ҳар бир давлатнинг келажагини, салоҳиятини белгиловчи муҳим қатлам ҳисобланувчи ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш O’zLiDePнинг ҳам ўз олдига қўйган устувор мақсадларидан биридир. Партия бу борада турли тадбирларни амалга ошириб келмоқда.

Бекобод шаҳридаги мусиқа мактабида ўтказилган навбатдаги учрашув ҳам айни мақсадни рўёбга чиқаришга хизмат қилди.

Бекобод шаҳрининг турли ҳудудларида яшовчи ёшлар вакиллари билан ўзаро очиқ мулоқот қилинди.

Тадбирда сўз олган партия мутасаддилари бугун ёшларнинг таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши, етук инсонлар бўлиб улғайиши йўлида юртимизда барча шарт-шароитлар яратиб берилаётганини эътироф этишди. Уларнинг орзу-мақсадларини рўёбга чиқариш, ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш борасидаги илғор ташаббус ва ғояларини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлашди.

Партия жамиятнинг фаол қатлами сифатида эътироф этилувчи ёшларга юрт равнақини таъминловчи катта куч, давлатнинг стратегик ресурси сифатида ишонч билдиришини қайд этишди. Шу маънода уларнинг иш билан бандлигини таъминлаш, бизнес лойиҳалари ва тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, илғор ғояларини рўёбга чиқаришда елкадош бўлишини уқтиришди.

Тадбир сўнггида ёшлар ўзларини мавзу доирасидаги барча саволларига атрофлича жавоблар олишди. Ҳуқуқий, ташкилий кўрсатма ва тавсиялар олишди.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    766
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+