Ишчи гуруҳ: “Жиззах цемент план” МЧЖ фаолияти билан танишилди

21.10.2022, 16:04

Ишчи гуруҳ: “Жиззах цемент план” МЧЖ фаолияти билан танишилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O’zLiDeP Сиёсий Кенгаш Ижроия қўмитаси раисининг ўринбосари Сардорбек Ғиёсов, партия Жиззах вилоят Кенгаши ходимлари, фаоллардан иборат ишчи гуруҳ аъзолари “Жиззах цемент план”  МЧЖ фаолияти билан танишдилар.

2014 йилда иш бошлаган мазкур корхонада йилига қурилиш ва бунёдкорлик жараёни учун зарур бўлган миллион тоннадан ошиқ цемент ишлаб чиқарилмоқда. Маҳсулотларнинг маълум қисми қўшни давлатларга экспорт қилинади. Айни пайтда заводда 750 нафарга яқин ҳамюртларимизнинг бандлиги таъминланган.

 Корхонада 2018 йилда ташкил этилган, тажрибали маслакдошимиз Шуҳрат Сапаров етакчилик қилаётган ва ўз сафларига 200 нафардан ошиқ аъзоларни бирлаштирган бошланғич партия ташкилоти ҳам фаолият олиб боради.

Ишчи гуруҳ аъзолари, заводдаги меҳнат жараёни, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ободончилик борасида амалга оширилаётган ишлар, ишчи-ходимларга яратилиб берилаётган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар. Суҳбат чоҳида корхона маъмурияти, ободончилик, кўчат экиш жараёнида партия бошланғич партия ташкилоти фаоллари жонбозлик кўрсатишганини алоҳида таъкидлаб ўтишди.

Корхона ходимлари ва БПТ фаоллари билан бўлиб ўтган мулоқот чоғида айни пайтда юртимизда ва жаҳонда кечаётган жараёнлар, уларнинг мазмун-моҳияти, партия Сайловолди платформасида белгиланган мақсад ва вазифаларнинг ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар юзасидан йиғилганларга маълумот берилди. Очиқ ва самимий руҳда ўтган мулоқот чоғида йиғилганлар ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб олдилар.

Шунингдек, мулоқотлардан сўнг партия сафига кириш истагида бўлган 10 нафар янги аъзолар рўйхати шакллантирилди.

Шоҳруҳ Ўразбоев,

O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

БПТлар билан ишлаш гуруҳи раҳбари

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    527
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+