Тил - миллат кўзгуси

21.10.2022, 16:18

Тил - миллат кўзгуси

Дунё халқлари ва миллатларининг маданий ўзаги ва асосий мулоқот манбаи бу уларнинг миллий тили ҳисобланади. Шундай экан ҳар бир тилнинг сақланиши ҳамда ёш авлодга етказилиши, халқ тараққиёти ва унинг келажагини белгилайди. Биргина тил кўплаб халқларни ўзаро бирлаштиради, тарбиялайди, ўқитади, урф-одат, анъана ва маданиятларини сақлайди, уни авлоддан авлодга ўтишини таъминлайди.

Мамлакатимизда Ўзбек тилига давлат тили мақомининг берилиши халқимизнинг миллий мустақилликка эришиш йўлидаги муҳим силжишлардан бири бўлиб, она тилимизнинг бор гўзаллиги ва жозибасини тўла намоён этиш билан бирга, уни илмий асосда ривожлантириш борасида ҳам кенг имкониятлар яратди. 2020 йил 10 апрелда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонуни билан ҳар йили 21 октябрь “Ўзбек тили байрами куни” этиб нишонлаш белгиланди.

Шу мақсадда маҳаллий Кенгаш депутатлари Олимхон Бабаҳанов, Ғиёсиддин Бабаханов ва Қобилжон Дадабаевлар ташаббуслари билан сайлов округларида жойлашган 46-4-84-умумтаълим мактабларида “Тил - миллат кўзгуси” шиори остида маънавий-маърифий тадбирлар ташкил қилинди.

Ўтказилган тадбирларда бугунги кунда она тилимизнинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини ошириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлиги, буюк тарихга эга она тилимизга мустақил юртимизнинг давлат тили мақоми берилгани барчамизга ғурур ва ифтихор бағишлаётгани ҳамда давлат тилида иш юритиш ва унинг ўзига хос фазилатларини сақлаб қолиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумотлар берилди. Шунингдек ўқитувчилар ва ўқувчилар томонидан Ўзбек тилини мадҳ этувчи куй-қўшиқ ва саҳна кўринишлари намойиш этилди.

Тадбир давомида мактаб ўқувчиларига она тилимизни пухта ўргатиб келаётган бир гуруҳ она тили ва адабиёти ўқитувчиларига депутатларнинг эсдалик совғалари топширилди.

  • Кўрилди
    588
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+