Жиззахда тадбиркорлар фаолияти билан танишувлар жараёнида янги БПТлар ташкил қилинмоқда

24.10.2022, 15:47

Жиззахда тадбиркорлар фаолияти билан танишувлар жараёнида янги БПТлар ташкил қилинмоқда

O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши томонидан ташкил этилган ишчи  гуруҳ аъзолари Жиззах шаҳридаги ёш тадбиркор Шаҳбоз Одилов раҳбарлик қилаётган “AZIYA OIL INDUSTRY” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан ҳам танишишди.

Ёш тадбиркор саъй - ҳаракатлари билан иш бошлаган мазкур корхонага  Миллий банкнинг вилоят филиалидан олинган 212 500 АҚШ доллари миқдоридаги кредит маблағига Хитойдан технологиялар олиб келиб ўрнатилган. Бугунги кунда ҳар куни 16 минг дона газсиз қадоқланган сув ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. 8 нафар ёшлар доимий иш ўрни билан таъминланган. Айни пайтда  янги линияларни ишга тушириш ва яна 100 нафар кишини иш билан таъминлаш бўйича янги лойиҳа тайёрланган.

Танишув давомида ёшларга партиямизнинг Сайловолди дастуридаги мақсад ва вазифалар ижросини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар, юртимиздаги ислоҳотлар жараёни ҳақида маълумот берилди. Ёшларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб қайтарилди.

Танишув сўнгида ёш тадбиркор Ш.Одилов етакчилигида 8 нафар корхона ходимларидан иборат янги БПТ фаолияти йўлга қўйилди.

Шоҳруҳ Ўразбоев,

O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

БПТлар билан ишлаш гуруҳи раҳбари

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    495
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+