Эҳтиёжманд оилалар учун бепул тиббий кўрик ўтказилди
24.10.2022, 15:51

O`zliDeP Жомбой тумани Кенгаши ҳамда партия депутати Нодир Тўраев ташаббуси билан Қудуқли маҳалласида тиббий кўрик ўтказилди.
Ушбу тиббий кўрикда Жомбой тумани тиббиёт бирлашмасининг олий тоифали тиббиёт ходимлари жалб қилинди.
Унда эндокринолог, травматолог, невропотолог, терапевт, кардиолог, 5 та йўналишлар бўйича Қудуқли маҳалла фуқоролар йиғинидаги "Темир дафтар", "Ёшлар дафтари", "Аёллар дафтари"га киритилганлар, ногиронлар, доимий назоратида турган сурункали касаллик билан руйхатда турувчи 100 га яқин аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди.
– Мақсад, чекка ҳудудда яшаётган аҳоли саломатлигини яна бир бор назоратдан ўтказиш, уларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, келиб чиқиши мумкин бўлган касалликларни эрта аниқлаш ва олдини олишдан иборат, – дейди Жомбой тумани тиббиёт бирлашмаси малакали шифокори Мавлуда Ҳомидова – Қолаверса, фуқароларнинг тиббий маданиятини ошириш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзи тамойилларини кенг тарғиб этишдир.
Терапевт, кардиолог, ЛОР, педиатр, болалар шифокорлари, акушер-гинеколог ва бошқа йўналишлар мутахассислари барча йўналишлар ёрдамида ўтказилган бепул тиббий текширувларда аҳолига зарур тавсия ва маслаҳатлар берилди.
Зеби Юсупова,
O`zliDeP Жомбой тумани Кенгаш раисининг
биринчи ўринбосари - аппарат раҳбари
Ўхшаш янгиликлар
-
Аввал – инсон, кейин жамият ва давлат
29.03.2023, 14:25
-
Узунлик партия фаоли гулчилик фаолияти орқали 5 кишини ишли қилди
13.03.2023, 14:42
-
Хотин-қизларга депутатларнинг байрам совғалари улашилди
07.03.2023, 17:56
-
Оналар – бутун башариятнинг тарбиячиларидир
07.03.2023, 17:44
-
Хотин-қизларга бўлган эътибор йилдан йилга кучайиб бораётганига гувоҳ бўляпмиз
07.03.2023, 17:28
Фикрингизни қолдиринг