Депутат сайловчиларга ҳисобот берди

24.10.2022, 16:09

Депутат сайловчиларга ҳисобот берди

Халқ депутатлари Кегейли туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари Байрам Искендеров 5-сонли умумтаълим мактабида ўз сайловчилари билан учрашди.

Учрашувда депутат ўз сайловчиларига  жорий йилнинг 9 ойи давомида олиб борган ишлари бўйича ҳисобот бериб ўтди.

Бундан ташқари мамлакатимизда кейинги йиллари амалга оширилаётган ишлар,  тадбиркорликни ривожлантириш борасида қабул қилинаётган қарор ва фармонлар, айниқса Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 31 август куни қабул килинган фармонининг аҳамияти, 6 та йўналиш бўйича белгилаб берилган устувор вазифаларнинг  аҳамиятини ўз сайловчиларига тушунтириб ўтди. 

Жорий йилнинг 11 октябрь куни давлатимиз раҳбари раислигида  маҳаллаларни обод қилиш ва “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар юзасидан видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган устувор вазифалар, “Ташаббусли бюджет” лойиҳасини янада кенгайтириш, маҳаллаларни обод қилиш юзасидан жорий йилнинг 20 октябрь санасидан 1 декабргача "Долзарб 40 кунлик" лойиҳаси доирасида қилинаётган ишларга тўхталиб ўтилди ва ушбу жараёнга аҳоли турғунлари ҳам фаол иштирок этишга даъват қилинди.

Учрашув давомида сайёр қабул ҳам ташкил килиниб, аҳолини қийнаб келаётган мурожаатлар тингланди.   

O'zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    484
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+