Юксак маънавиятли ва ахлоқли ёшлар – порлоқ келажак пойдевори

24.10.2022, 16:21

Юксак маънавиятли ва ахлоқли ёшлар – порлоқ келажак пойдевори

O’zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши ташаббуси билан Урганч шаҳридаги Харратов номидаги мусиқа билим юртида “Юксак маънавиятли ва ахлоқли ёшлар – порлоқ келажак пойдевори” мавзусида тадбир ташкил этилди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган мазкур учрашувда глобаллашув шароитидаги хавф-хатарлар ва мафкуравий хуружлар ҳақида сўз борар экан, Президент маърифатпарвар бобомиз Фитратнинг “Бу дунё кураш майдонидир. Соғлом тан, ўткир ақл ва яхши ахлоқ бу майдон қуролидир”, деган сўзлари ёдга олинди.

Халқимизнинг улуғвор қудрати жўш урган ҳозирги замонда Ўзбекистонда янги бир уйғониш – Учинчи Ренессанс даврига пойдевор яратилмоқда. Унинг ҳақиқий бунёдкорлари бу юртимизда камол топаётган ёшлардир.

Ўзбекистондаги ёшларга оид давлат сиёсати бугун ўз амалий ифодасини кўрсатмоқда. Бунга ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни олий маълумотли қилиш, касб-ҳунар ўргатиш, тадбиркорлик билан шуғулланиши учун кўмаклашиш, креатив ғоялар, стартап лойиҳаларни амалга оширишни рағбатлантириш, болаларни соғлом вояга етказиш каби кўплаб йўналишларда гувоҳ бўлишимиз мумкин. Тадбирда мазкур тизимли ишларни давом эттириш, ҳар томонлама шижоатли, илмга чанқоқ  ёшларни тарбиялаш, иқтидорлиларни кўллаб-қувватлаш бунда ёшларнинг ташаббускорлигини ошириш лозимлиги алоҳида таъкидланди. 

Тадбир давомида мазкур билим юрти ўқувчилари иштирокида интелектуал ўйини ҳам ташкил этилди. Фаол иштирок этган ёшлар партиянинг эсталик совғалари билан тақдирланди.

Шухрат Атажанов,

O'zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши ташкилий,

партиявий ва истиқболли

кадрлар билан  ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    453
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+