“Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида талаба ёшлар билан мулоқот ўтказилди

24.10.2022, 16:49

“Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида талаба ёшлар билан мулоқот ўтказилди

O`zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан Тошкент давлат транспорт универститетида “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида “Ёшларга эътибор – келажакка эътибор” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Эркин Захидов, Гульшана Худоёрова, O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси “Сиёсий таълим маркази” раҳбари Насимжон Алимов, O’zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши фаоллари, туман депутатлари, университет профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар иштирок этишди.

– Мазкур лойиҳадан кўзланган мақсад – партия иш фаолиятида кадрлар захирасини шакллантириш ва уларнинг малакасини ошириш, партиянинг ривожи учун муносиб фаолларни танлаб олиш, – дейди O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Моҳинисо Фармонова. – Шу боис, лойиҳа доирасида кадрларнинг билими, савияси, тажрибаси, жамоатчилик ўртасидаги обрўси хусусида кенг ва батафсил ўрганишга ҳаракат қилдик. Чунки партиялар сафини билимли, ташкилотчи ва ватанпарвар ёш кадрлар билан тўлдириш устувор вазифамиз.

Ёшлар бизнинг келажагимиз деб бежиз айтилмаган. Ёшларга эътибор- Келажакка эътибордир. Хозирги кунда Янги Ўзбекистонни барпо этмоқчи эканмиз, ёшларни хар тамонлама қўллаб-қувватлаш, баркамол этиб етишишлари учун ҳаракат килиняпди. Ёшларни сиёсий, ҳуқуқий, маънавий иктисодий билимларини ошириш мақсадга мувоффиқдир.

Тадбир давомида сиёсий жараёнларга қизиқиши баланд бўлган 10 нафар ёшлар истиқболли кадрлар захирасига олинди.

  • Кўрилди
    496
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+