Мономарказда касб-ҳунар ўрганаётган ёшлар ва аёллар билан суҳбатлашилди
24.10.2022, 16:49

O'zLiDeP Наманган шаҳар Кенгаши томонидан Мономарказда касб-ҳунар ўрганаётган ёшлар ва аёллар билан давра суҳбати ўтказилди.
- Мономарказимизда 28 та йўналишда касбга тайёрлаш, хорижий тиллар, рақамли технологиялар ва тадбиркорликни ўргатиш курслари ташкил этилган, - дейди Мономарказ Наманган шаҳар филиали директори ўринбосари Муроджон Жабборов. – Ҳар йили сервис ва хизмат кўрсатиш, техник, қишлоқ хўжалиги, рақамли технологияларни ва хорижий тилни ўргатиш каби йўналишларда 400 нафарга яқин ёшлар ўқитилмоқда. Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари томонидан юборилган шахслар учун ўқув машғулотлари бепул ташкил этилаяпти.
Бугунги кунда “Ишга марҳамат Мономаркази” тикувчи-дизайнер йўналишида тахсил олаётган 276 нафар ёшлар партия фаоллари билан касб-ҳунарга йўналтириш, малакаларини ошириш, касб-маҳоратларини такомиллаштириш, тадбиркорликда эришиш мумкин бўлган “мувоффақият сирлари” ҳақида дилдан суҳбатлашишди.
Учрашув давомида иштирокчилар бевосита тикувчилик жараёнлари билан танишиб ўтишди.
Ўхшаш янгиликлар
-
Аввал – инсон, кейин жамият ва давлат
29.03.2023, 14:25
-
Узунлик партия фаоли гулчилик фаолияти орқали 5 кишини ишли қилди
13.03.2023, 14:42
-
Хотин-қизларга депутатларнинг байрам совғалари улашилди
07.03.2023, 17:56
-
Оналар – бутун башариятнинг тарбиячиларидир
07.03.2023, 17:44
-
Хотин-қизларга бўлган эътибор йилдан йилга кучайиб бораётганига гувоҳ бўляпмиз
07.03.2023, 17:28
Фикрингизни қолдиринг