Депутатлик эшитуви: Кегейли туман тиббиёт бирлашмаси фаолияти таҳлил қилинди
25.10.2022, 16:30

Халқ депутатлари Кегейли туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда туман тиббиёт бирлашмасида олиб борилаётган ишлар бўйича Кегейли туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи М.Досбергеновнинг ҳисоботи тингланди.
Соғлиқни сақлаш соҳаси бирламчи тиббий ёрдам, айниқса қишлоқ шифокорлик пунктлари ишини такомиллаштириш, тиббий патронаж хизмати ва аҳолига чуқурлаштирилган тез тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини яхшилиш борасида туман тиббиёт бирлашмаси томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Туман аҳолисига 188 ўринлик марказий шифохона, 450 қабулга эга кўп тармоқли поликлиника, 4 қишлоқ шифокорлик пункти, 4 қишлоқ оилавий поликлиникаси хизмат кўрсатиб келяпти. Хотин-қизлар ва болалар саломатлигини ҳимоя қилиш бўйича туманда 8 минг 325 нафар хотин-қиз чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Тиббий ёрдамга муҳтож 242 нафар хотин-қизларга ҳам тиббий ёрдам кўрсатилди. 1 минг 94 нафар аёл бепул дори-дармонлар билан таъминланди. Жорий йилнинг 9 ойи давомида 643 нафар ҳомиладор хотин-қизлар рўйхатга олиниб, уларнинг барчаси скрининг текширувидан ўтказилди.
Депутатлик гуруҳи вакиллари мансабдор шахснинг ҳисоботини тинглар экан, туман тиббиёт бирлашмасида жорий йилнинг шу кунига қадар олиб борган ишларни ҳар томонлама таҳлил қилишди, ўзларининг фикр ва таклифларини ҳам билдириб ўтди.
O'zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси
Кенгаши матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Депутат сайёр қабулида 16 нафар фуқаронинг мурожаати ҳал қилинди
05.05.2023, 12:53
-
O`zLiDeP депутати ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалардан 100 нафарини бепул тиббий кўрикдан ўтказди
05.05.2023, 11:54
-
Депутат 14 нафар ногирон ёшларни доимий назоратига олди
05.05.2023, 11:46
-
Томорқачиликни ривожлантириш депутатларнинг доимий назоратида
04.05.2023, 16:24
-
Депутат кўмагида ишсиз аёллар ўз бизнесини бошлади
04.05.2023, 16:21
Фикрингизни қолдиринг