Хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари доим ҳимояда
26.10.2022, 15:05

Хотин-қизларни камситилишининг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисида халқаро конвенция қабул қилинганини биласизми? Мазкур ҳужжат 1972 йил 18 декабрда Нью-Йорк шаҳрида имзоланган. Ўзбекистон 1995 йил 6 майда мазкур конвенцияни қабул қилган.
Конвенцияда асосан хотин-қизларнинг манфаатлари ҳимоя қилинишига оид моддалар киритилган. Хусусан, болалар манфаатлари барча ҳолларда устун туришини назарда тутиб, оилавий тарбия ўз ичига оналикни ижтимоий вазифа сифатида тўғри англаши ҳамда эркак ва аёлларнинг ўз болалари табияси ва камолоти учун умумий жавобгарлиги эътироф этилиши қамраб олинишини таъминлаш ҳақида ҳам модда киритилган.
Қизириқ тумани Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш марказида ўтказилган ўқув машғулотида ушбу конвенцияга ҳам тўхталиб ўтилди. Машғулотларда туман оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи О.Ҳайдарқулова, ЎзЛиДеП вилоят Кенгаши депутати Г.Умбаровалар маъруза қилиб, давлат раҳбари томонидан имзоланган ПҚ-300-сонли қарор мазмун-моҳиятини ҳам бир йўла тушунтириб ўтишди.
Тумандаги фаол хотин-қизлар учун ташкил этилган ўқув машғулотида ижтимоий ҳимояга муҳтож аёлларга кўмак беришни янада жадаллаштириш лозимлиги таъкидланди.
O'zLIDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши
матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Аввал – инсон, кейин жамият ва давлат
29.03.2023, 14:25
-
Узунлик партия фаоли гулчилик фаолияти орқали 5 кишини ишли қилди
13.03.2023, 14:42
-
Хотин-қизларга депутатларнинг байрам совғалари улашилди
07.03.2023, 17:56
-
Оналар – бутун башариятнинг тарбиячиларидир
07.03.2023, 17:44
-
Хотин-қизларга бўлган эътибор йилдан йилга кучайиб бораётганига гувоҳ бўляпмиз
07.03.2023, 17:28
Фикрингизни қолдиринг