Қўшкўпирлик ёшлар учун тадбиркорлик субъектида бизнес тур ташкил қилинди

26.10.2022, 15:07

Қўшкўпирлик ёшлар учун тадбиркорлик субъектида бизнес тур ташкил қилинди

Қўшкўпир туманида мувоффақиятга эришган тадбиркорлар ва фермерлар фаолияти билан ёшларни таништириш мақсадида бизнес тур ташкил этилди.

Тадбир иштирокчилари Қўшкўпир тумани “Ҳайробод” қишлоғида жойлашган кўп тармоқли “Нурулло” фермер хўжалиги фаолияти билан таништирилди.

Фермер хўжалигида асосан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилади. Озиқ-овқат маҳсулотларини аҳолига арзон ва сифатли етказиш мақсадида музлатгичда сақлаш йўлга қўйилган бўлиб, етарлича барча маҳсулотлар жамғарилган.

Халқ депутатлари Қўшкўпир туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Нуруллаев Нураддин раҳбарлик қилаётган фермер хўжалиги тасарруфида жами 198,4 гектар қишлоқ хўжалиги ерлари мавжуд бўлиб, шундан боғзорлар 26 гектарни, узумзорлар 6 гектарни, пахта 74 гектарни, ғалла 50 гектарни ва бошқа қишлоқ хўжалиги экин майдонларини ташкил қилади.

Жорий йилда мевали маҳсулотлардан олма 235 тонна, узум 120 тонна етиштирилган. 50 гектар майдондан 330 тонна буғдой етиштирилиб, ҳосилдорлик ўртача 66 центнерни ташкил қилган. Бундан ташқари сабзавот, картошка, полиз, гўшт, сут маҳсулотлари ҳам етиштириляпти.

Тадбир давомида тажрибали фермер ёшларга соҳанинг ўзига хос сирлари, машаққати хусусида маълумотлар берди. Қизғин кечган мулоқотларда ёшлар фермерлик, боғдорчилик ва бошқа йўналишларда келгусида ўз фаолиятларини йўлга қўйишларида мазкур медиа турдан олган билимлари дастурул амал бўлишини билдиришди.

  • Кўрилди
    319
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+