“Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида амалий мулоқот ташкил этилди

27.10.2022, 15:08

“Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида амалий мулоқот ташкил этилди

Андижон Давлат Педагогика институтида “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида амалий мулоқот ташкил этилди.

Унда партия вилоят Кенгаши ходимлари, O‘zLiDeP Андижон вилоят кенгаш раисининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Элёрбек Ниёзов, “Ёшлар қаноти” фаоллари, олий таълим муассасасининг профессор ўқитувчилари ва талабалар иштирок этди.

Тадбирда партия “Ёшлар қаноти” томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар, танловлар тўғрисида маълумотлар берилди. Шунингдек, кейинги йилларда мамлакатимизда ёшларни ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, маънавий етук ва жисмонан соғлом, баркамол авлодни вояга етказиш борасида муайян ишлар амалга оширилаётганини айтиб, бу жараёнда O‘zLiDePнинг ўрни ва роли ҳақида маълумотлар берди.

-Лойиҳадан кўзланган мақсад ёш истиқболли кадрларни топиш, малакасини ошириш, давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда жамоат ташкилотларига тавсия этиш, кадрлар захирасини ёш мутахассислар билан таъминлаш, – дейди партия вилоят Кенгаш раиси ўринбосари Элёрбек Ниёзов. - Бу орқали олий таълим битирувчиларидан амалдаги ва истиқболли кадрлар захирасини шакллантириш, уларни босқичма-босқич мўлжалланган лавозимларга тайёрлаб бормоқчимиз. Шу боис мулоқот давомида ушбу масалага алоҳида эътибор қаратдик ва сиёсий жараёнларга қизиқиш билдирган 10 нафар талабани партия истиқболли кадрлари захирасига олдик.

Тадбир давомида партия вилоят Кенгаши Андижон Давлат Педагогика институти билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Шуҳратбек Турғунов,

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    409
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+