Косонда янги қуйи бўғин ташкил этилди

27.10.2022, 15:23

Косонда янги қуйи бўғин ташкил этилди

O‘zLiDeP Косон туман кенгаши томонидан бошланғич партия ташкилотлари ишини жонлантириш, аъзоларни партиявий топшириқлар билан қамраб олиш, аҳоли ўртасида дастурий мақсадларни тарғиб этишда маслакдошлар фаоллигини ошириш борасида қатор ғоявий-сиёсий, ташкилий – партиявий ишлар амалга оширилмоқда. Ўтган давр мобайнида туман қуйи бўғинлар сони олтитага, аъзолари сони эса 230 нафарга кўпайди.  

Дилфуза Азимова йигирма йилдирки тадбиркорлик билан шуғулланиб, йигирмадан ортиқ хотин-қизларни иш билан таъминлаб келмоқда.  Мўғжагул маҳалласида жойлашган оилавий корхонасида ўттиздан ортиқ турдаги кийим-кечак ва бошқа тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Корхона қошидаги “Ўқув маркази”да ҳар йили юз нафарга яқин ёш қизлар тикувчилик, миллий каштачилик, қуроқчилик сирларини ўрганиб, рўзғорларига барака киритишмоқда. Корхона раҳбари Дилфуза Азимова “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг вилоят босқичида совриндор бўлган.

“Дилфуза Азимова” оилавий корхонасида бўлиб ўтган йиғилишда туман кенгаши раиси Ўктам Ғофуров, аппарат раҳбари Улуғбек Боймуродовлар сўзга чиқиб, партиянинг дастурий мақсадлари ва аҳоли бандлиги ва фаровонлигини ошириш борасида амалиётга татбиқ этаётган лойиҳалари ҳақида сўзлашди.  Бир гуруҳ ишловчиларнинг партия сафига ўтиш ҳақидаги мурожаатларидан сўнг, корхона қошида бошланғич ташкилот очилиб, уларнинг олти нафарига аъзолик гувоҳномалари топширилди.

Хуршида ХОЛМЎМИНОВА, 

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши

БПТлар билан ишлаш гуруҳи раҳбари.

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    371
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+