Хитой Халқ Республикаси элчихонаси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

28.10.2022, 17:21

Хитой Халқ Республикаси элчихонаси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

Шу йил 28 октябрда O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасида Хитой Халқ Республикасининг  Ўзбекистондаги элчихонаси сиёсий бўлими мудири Су Лэй ва  элчихона атташеси, Хитой коммунистик партияси марказий қўмитаси Халқаро алоқалар бўлими ходими Цю Синкай билан учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқот чоғида меҳмонлар O'zLiDePнинг икки давлат раҳбарлари ўртасидаги ишончли муносабатларга асосланган Ўзбекистон-Хитой  ҳамкорлигига доир қарашлари борасида аниқ-равшан тасаввурга эга бўлдилар. Шунингдек, вакилларга O'zLiDePнинг бугунги кундаги фаолияти, партия сайловолди дастурининг амалга оширилиши ҳамда ЎзЛиДеП билан Хитой коммунистик партияси ўртасидаги алоқалар ҳақида маълумот берилди. Ўз навбатида, элчихона вакиллари сиёсий партиялар, жумладан, Ўзбекистондаги сиёсий партиялар билан ҳамкорликни ривожлантириш  устувор аҳамиятга эга эканлигини таъкидладилар.

Учрашув ниҳоясида вакиллар O'zLiDeP билан ҳамкорлик давом этишига   ишонч билдирдилар.

Учрашув  конструктив мулоқот тарзида ўтди.

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши

Ижроия қўмитаси матбуот хизмати

  • Кўрилди
    653
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+