Партия қўйи бўғинлари фаолияти ўрганилмоқда

28.10.2022, 15:03

Партия қўйи бўғинлари фаолияти ўрганилмоқда

O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Сиёсий таълим маркази раҳбари Н.Алимов партия вилоят Кенгаши аппарат раҳбари Б.Очилов, O’zLiDeP Қоровулбозор туман Кенгаши масъуллари ҳамроҳлигида “Бухоро нефтни қайта ишлаш завод” МЧЖнинг Маданият саройида ташкил этилган ушбу завод музейи экспонатларини кўздан кечирдилар.

Завод ҳақида икки оғиз сўз юритадиган бўлсак, "ТEКНИП" франуз компаниясининг лойиҳалари асосида қурилган мазкур заводнинг технологик жараёнини шакллантириш учун Франциянинг Нефт Институти, "Мерикем" Америка компанияси ва Голландиянинг "Компримо" лицензиялари ишлатилган. Завод йилига 2,5 миллион тонна нефт ва газ конденцатини қайта ишлаш қувватига эга. Ушбу турдаги бензин, авиация керосини, дизел ёқилғиси, углеводород эритмаси, ёқилғи, суюлтирилган газ, олтингугурт каби маҳсулотларнинг талаби жуда кўп. Бу эрда маҳсулот сифатини ошириш, уни жаҳон стандартларига мослаштиришга қаратилган дастурлар асосида "АИ-91" ва "АИ-95" юқори октанли бензинли брендларни такомиллаштириш технологияси ўзлаштирилди. Яна бир яхшиланиш экологик жиҳатдан қулай ва паст ҳароратга чидамли дизел ёқилғиси ишлаб чиқаришни созлаш эди. Бундан ташқари, "Боинг" ва "Аэробус" самолётларига мўлжалланган "Джет-А-1" жет ёқилғиси ишлаб чиқарила бошланди. 

Бугунги кунда заводда 3022 та малакали мутахасислар томонидан 18 турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда. Юздан ортиқ маслакдошлармизни ўз сафига бирлаштирган бошланғия партия ташкилоти фаолият юритиб келмоқда. Бошланғич партия ташкилотига Халқ депутатлари Қоровулбозор туман Кенгаши депутати, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ бошланғич ташкилот раиси  Жонибек Зияев бошчилик қилмоқда. Келгусида партия аъзолар сонини янада кўпайтиришга ўзаро келишиб олинди.

Шу куннинг ўзида тумандаги “Анваржон Метал Сервис” МЧЖ  бошланғич партия ташкилоти фаолияти билан ҳам яқиндан танишган ҳолда партиянинг дастурий мақсад ва вазифалари  ижроси  бўйича ўз фикр мулоҳазаларини  қуйи бўғин фаолларига билдирдилар. Партия сафини кенгайтириш зарурлиги учрашувлар давомида алоҳида таъкидланди. Насимжон Алимов ҳамда партия фаолларининг Бухоро вилояти меҳнат жамоалари ҳамда кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари  ходимлари билан юзма- юз мулоқотлари ва учрашувлари давом этмоқда.

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    405
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+