O'zLiDeP вакиллари кўчат экиш акциясида фаол қатнашмоқда

28.10.2022, 15:11

O'zLiDeP вакиллари кўчат экиш акциясида фаол қатнашмоқда

Маълумки, Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси асосида қабул қилинган 2022 йил Давлат дастурида «Яшил макон» умумиллий лойиҳаси дорасида ҳар йили камида 200 миллион туп дарахт экиш вазифаси белгиланган.

Бу борада Навоий вилоятида ҳам кўчат экиш акцияси фаоллик билан ташкил қилиняпти.

Дастурга асосан, Қизилтепа туманида 10 гектар бўш турган майдонда «Келажак учун виждонан кўчат экаман» шиори остида «Уч авлод боғи» бунёд этилмоқда.

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси, партиянинг Навоий вилояти Кенгаши вакиллари, депутатлар, сенатор, Қизилтепа тумани ҳокими У.Файзиев ушбу боғ бунёдкорларини эсдалик совғалари билан тақдирлаб, кўчат экиш жараёнида фаол иштирок этдилар.

  • Кўрилди
    446
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+