Ишчи гуруҳ: Партия ҳудудий кенгашлар ва депутатлик гуруҳи фаолиятлари ўрганилмоқда

28.10.2022, 15:13

Ишчи гуруҳ: Партия ҳудудий кенгашлар ва депутатлик гуруҳи фаолиятлари ўрганилмоқда

O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси масъул ходими Акром Жўраев ва партия Самарқанд вилоят Кенгаши масъуллари партия қуйи бўғинлари фаолларини ўрни ва ролини янада ошириш, туман-шаҳар Кенгашларидаги партия фаолиятини жонлантириш, Бошланғич партия ташкилотлари билан ишлаш тизимини яхшилаш, партия аъзолари сонини кўпайтириш мақсадида жойларга чиқиб, ўрганишлар олиб бормоқда.

Ишчи гуруҳ вакиллари Булунғур тумани ва Катақўрғон шаҳрида бўлишди. Партия Кенгашлари томонидан амалга оширилаётган ишлар ва Кенгаш фаолиятни яқиндан ўрганишди. Бу ерда яратилган шарт-шароитлар билан танишишди.

Шунингдек, мазкур ҳудудлардаги партия Кенгаш аъзолари, халқ депутатлари партия вилоят, туман, шаҳар Кенгашларидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари иштирокида фаолиятлари танқидий-таҳлилий муҳокама қилинди.

Йиғилишларда вилоят партия Кенгаши ҳам маҳаллий вакиллик органларидаги партия депутатлик гуруҳлари ва қуйи тузилмалар ҳамкорлигида жойларда аҳолининг кенг қатламлари манфаатларини ҳимоя қилиш, хусусан, аҳолининг сиёсий-ҳуқуқий маданиятини ошириш, мурожаатларни ўрганиш тизимини янада яхшилашга доир ўз кўрсатма ва тавсияларини беришди.

Депутатлик гуруҳи ишини янада жонлантириш, депутатлик эшитувлари самарадорлигини ошириш, ҳудудда партия ташкилоти имиджини шакллантириш борасида йўл-йўриқлар кўрсатишди.

Нодир Тўраев, 

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

бўлим мудири

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    395
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+