Депутатлар ўз сайлов округларидаги 150 нафар фуқароларга ижтимоий ёрдам кўрсатди

28.10.2022, 15:59

Депутатлар ўз сайлов округларидаги 150 нафар фуқароларга ижтимоий ёрдам кўрсатди

Сўнгги йилларда мамлакатимизда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Айни шу мақсадда 2022 йил 25 июлда Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди. Фармон билан  аҳоли учун мажбурий ижтимоий кафолатларни таъминлаш, эҳтиёжманд қатламларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш белгилаб берилди.

Зеро, кўмакка муҳтож инсонларга ёрдам бериш инсонга хос эзгу фазилатлардан биридир. O’zLiDeP сайловолди дастурида ҳам ижтимоий кўмакка муҳтож инсонларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилган.

Бу борада Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши депутатлари Олимхон Бабаханов ва Ғиёсиддин Бабахановлар томонидан ҳам ўз сайлов округларида истиқомат қилувчи ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар, узоқ йиллардан буён беморлар ва кексаларга мунтазам равишда кўмак бериб келинмоқда. Куни кеча депутатлар томонидан сайлов округлари ҳудудидаги 150 нафар фуқароларга ижтимоий ёрдамлар кўрсатилди. 

Кўрсатилаётган бу каби беминнат хизматлар замирида ягона мақсад- халқ фаровонлиги ва фуқаролар манфаатлари ётади.

  • Кўрилди
    453
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+