Наманганлик талаба ёшлар O'zLiDePни танлашди

28.10.2022, 16:00

Наманганлик талаба ёшлар O'zLiDePни танлашди

O'zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши томонидан “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида Наманган давлат университетининг Педогогика - психология факультетида тадбир ташкил этилди.

Тадбирни O'zLiDeP Наманган шаҳар Кенгаши депутати Соҳиба Гаппарова ҳамда O'zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши ёшлар ва бизнез тузилмалари билан ишлаш бўлими мудири Дилноза Холматовалар “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси бўйича ва партия дастурий вазифалари ҳақида ёшларга тушунчалар беришди.

Ушбу лойиҳадан кўзда тутилган мақсад олий таълим муассасалари битирувчиларини сиёсий жараёнларга кенг жалб этиш, партиянинг амалдаги ва истиқболли кадрлар захирасига тавсия этиш учун фаол ёш мутахассисларни аниқлаш, уларни мамлакатимизда ҳуқуқий-демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш жараёнига кенг жалб этишдан иборат.

Тадбирда талаба ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди ва таклиф - мулоҳазаларини билдиришди.

Тадбир якунига кўра олийгоҳнинг ўн нафар иқтидорли талабалари партиянинг истиқболли кадрлар заҳирасига олинди.

  • Кўрилди
    408
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+