Янгиҳаёт туманида хизматлар соҳасини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар сарҳисоб қилинди

28.10.2022, 16:02

Янгиҳаёт туманида хизматлар соҳасини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар сарҳисоб қилинди

Халқ депутатлари Янгиҳаёт туман Кенгашидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишни партия депутатлик гуруҳи раҳбари Ҳасанжон Дадабаев очиб берди ва олиб борди.

Йиғилишда Янгиҳаёт туманида 2022 йилнинг ўтган 9 ой давомида хизматлар соҳасини ривожлантириш юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида Янгиҳаёт туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Х.Ташпулатов ҳисоботи эшитилди.

Ҳисоботда таъкидланишича, Янгиҳаёт туманида 160 минг нафарга яқин аҳоли истиқомат қилади. Уларга 392 та савдо, 62 та умумий овқатланиш, 241 та маиший хизмат, 4 та банк-молия хизматлари, 21 та нодавлат ўқув марказлари,  59 та  соғлиқни сақлаш хизматлари ва 125 та бошқа соҳадаги хизмат кўрсатиш корхоналари томонидан хизматлар кўрсатилмоқда. Туманда жами рўйхатдан ўтган корхоналар сони 2669 тани ташкил қилиб, шунинг 1715 тасини, яъни 64.2 фоизини хизмат кўрсатиш соҳасидаги корхоналар ташкил қилади. Ҳозирги кунда шундан 1640 таси фаолият кўрсатмоқда. Жорий йил бошига нисбатан хизматлар соҳасида корхоналар сони 323 тага кўпайиб, улар ҳисобига янгидан 570 та иш ўринлари яратилди. Хизматлар соҳасида фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар таркибида юқори улушни савдо фаолияти 45.4 фоизни, яшаш ва овқатланиш хизмат 7.7 фоизни ташкил этади.

2022 йилнинг 1 октябрь ҳолатига туманда жами 392 та корхоналар янгидан ташкил этилиб, давлат рўйхатидан ўтказилди. Шундан, 323 таси, яъни 82.4 фоизи хизмат кўрсатиш соҳасига тўғри келди. Туманда фаолият кўрсатаётган хизмат кўрсатиш корхоналари томонидан ўтган 2022 йилнинг 9 ойи давомида аҳолига 2 трлн 504 млрд  сўмлик хизматлар  кўрсатилди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 122,7 фоизга тенг бўлиб, аҳоли жон бошига кўрсатилган жами хизматлар 16 млн 160 минг сўмдан тўғри келди. 2022 йил давомида туманда хизматлар соҳасида 32432 та иш ўринлари ташкил этилиши белгиланган. Шундан 9 ой давомида 14335 та иш ўрни яратилиши белгиланган бўлиб, амалда 14461 та иш ўрни яратилди.

Янгиҳаёт туманида ҳам эътиборга лойиқ ижобий ўзгаришлар юз бермоқда. Барпо этилган замонавий корхоналар, коммуникация тармоқлари, хизмат кўрсатиш инфратузилмалари, ижтимоий соҳа объектлари-бу янги мактаблар, соғлиқни сақлаш ва спорт масканлари бўладими уларни кўрганда, бу туман янада гўзал ва обод бўлиб бораётганига ишонч ҳосил қиламиз. Бугунги кунда республикамизда хизмат кўрсатиш соҳасини жадал ривожлантириш, ялпи ички маҳсулотни шакллантиришда хизматларнинг ўрни ва улушини ошириш, кўрсатилаётган хизматлар таркибини, энг аввало, уларнинг замонавий юқори технологик турлари ҳисобига тубдан ўзгартириш долзарб масала ҳисобланади. Бу борадаги ишларни амалга оширишда партия депутатлик гуруҳлари олдига ҳам катта масъулият юклайди.

  • Кўрилди
    332
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+