Депутатлар маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари билан ҳамкорликни йўлга қўйди

28.10.2022, 16:03

Депутатлар маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари билан ҳамкорликни йўлга қўйди

2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясининг Ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш йўналиши бўйича Юнусобод туманидаги “Собиробод” МФЙда “Янги Ўзбекистоннинг келажак ёшлари: имконият ва ҳуқуқий кафолат” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда Халқ депутатлари Юнусобод туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, ёшлар, маҳаллаларнинг ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари ҳамда партия фаоллари иштирок этишди.

- Ёшларни жисмоний ва маънавий баркамол инсонлар этиб, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликни олдини олиш, ёшларни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг жалб этиш, уларни иш билан таъминлаш жараёнларига кўмаклашиш барчамиз учун ғоят муҳим вазифадир. Бу борада масъулият билан ушбу масалаларга алоҳида эътибор қаратиш лозим, - дейди O'zLiDeP Юнусобод туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари, Ишчи гуруҳи раҳбари ўринбосари Дилбар Зайнутдинова.

Тадбир сўнгида бир қанча маҳалланинг ёшлар етакчилари ҳамда ҳоким ёрдамчилари O`zLiDeP сафига қабул қилиндилар ва уларга партия аъзолик гувоҳномаси ҳамда эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.

  • Кўрилди
    369
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+