Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқотида қилинган мурожаатлар назоратга олинди

31.10.2022, 12:17

Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқотида қилинган мурожаатлар назоратга олинди

O'zLiDeP Жиззах шаҳар Кенгаши томонидан “Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқоти” форуми лойиҳаси доирасидаги навбатдаги тадбир ташкил этилди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Феруза Нигматова, халқ депутатлари вилоят, шаҳар Кенгашларидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи аьзолари, ҳамкор ташкилотлар вакиллари, кичик бизнес вакиллари, якка тартибдаги ва оилавий тадбиркорлар, ўз бизнесини йўлга қўйиш иштиёқида бўлган ёшлар ва хотин-қизлар иштирок этдилар.

Тадбир давомида иштирокчилар ўзларини қийнаётган кўплаб муаммоли масалалар юзасидан тўғридан - тўғри депутатларга ва ҳамкор ташкилот вакилларига мурожаат қилиш имконига эга бўлишди.

 Жумладан, “Янги диёр” нон ишлаб чиқариш цехи раҳбари Равшан Камолов, ёш тадбиркорлар қандай имтиёзларга эга эканлиги тўғрисида савол билан мурожаат қилди. Ушбу савол кўпчиликни қизиқтиргани учун, Адлия, солиқ, банк идораларидан таклиф қилинган ҳамкор ташкилотлар вакиллари ушбу мавзуга батафсил тўхталиб ўтдилар.

 “Заҳро Мед Шифо” тиббий клиникаси раҳбари Баҳор Зуҳурова эса четдан асбоб-ускуналар олиб келиш мақсадида банкдан кредитлар олиш масаласида ёрдам сўради. Унинг бу мурожаати атрофлича ўрганиб чиқиладиган ва унга амалий ёрдам кўрсатиладиган бўлди.

Умуман, олганда учрашув давомида 4 нафардан ортиқ тадбиркорларнинг мурожаати тингланди. Уларнинг аксариятига ҳуқуқий тушунчалар берилган бўлса, ечими вақт талаб қилинадиган мурожаатлар депутатлар назоратига олинди.

Абдукарим Исахонов,

O'zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    367
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+