Бухоро туманида мавжуд 36 та МФЙларидаги ёшлар етакчиларининг барчаси O'zLiDePни танлади
31.10.2022, 14:30

Бухоро туман ҳокимлигида O’zLiDeP вилоят Кенгаши ташаббуси билан партия туман Кенгаши ҳамкорлигида МФЙлардаги ёшлар етакчилари иштирокида учрашув ташкил қилинди.
Тадбирда O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Сиёсий таълим маркази раҳбари Н.Алимов, O’zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари Б.Очилов, партия туман Кенгаши "Ёшлар қаноти" фаоллари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими вакиллари ҳамда МФЙлардаги Ёшлар етакчилари, туман ҳокимлиги масъуллари иштирок этдилар.
Тадбирда сўз олган партия вакиллари партиянинг дастурий мақсад ва вазифалари хусусида қолаверса, Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси ва уни 2022 йилда амалга ошириш бўйича тасдиқланган “Йўл харитаси” мазмун-моҳияти ҳамда йўл харитасидаги ёшлар билан ишлаш борасидаги вазифалар ҳақида батафсил тўхталиб ўтди. Тумандаги O'zLiDeP фаолларининг ҳам ушбу мақсадлар ижросини таъминлашга партиянинг сайловолди дастуридан келиб чиққан ҳолда ёндашишлари зарурлиги таъкидланди. Айниқса Тараққиёт стратегиясидаги 3-йўналиш “Миллий иқтисодиётни жадал ривожлантириш ва юқори ўсиш суръатларини таъминлаш” борасида белгилаб берилган вазифаларни туман миқиёсида амалга оширишда партия фаоллари билан бирга маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳам ҳар қачонгидан кўра фаол бўлишлари зарурлиги айтиб ўтилди.
Учрашув давомида Ёшлар ишлари агентлигининг туман бўлими раҳбари М.Саъдуллаева ўз сўзида “Ёшлар дафтари” ва Ёшлар дастурларини шакллантириш ва уларнинг ижросини таъминлаш, маҳалла ёшлари билан манзилли ишлаб, уларни муаммоларини ҳал этиш, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этишда тумандаги МФЙларда ушбу лавозимга ёшларни ортидан эргаштира оладиган, садоқатли, фидойи номзодлар танлаб олинганлигини, ёшлар етакчилари партия билан узвий алоқада бўлишликларини таъкидлаб ўтди.
Тадбир давомида Бухоро туманидаги МФЙларида фаолият олиб бораётган ёшлар етакчилари партия сафига қабул қилинди ва уларга партия аъзолик гувоҳномалари тантанали равишда топширилди. Эътиборлиси шундаки, Бухоро туманида мавжуд 36 та МФЙларидаги ёшлар етакчиларининг барчаси O'zLiDePни танлади.
Ўхшаш янгиликлар
-
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолигига сайланган ва республика комиссиясига тавсия этилган номзодлар рўйхати
27.03.2023, 19:23
-
Янгиланаётган Конституция ёш олимлар нигоҳида
27.03.2023, 15:54
-
Жиззахлик талаба-ёшлар ўз тенгдошларини референдумда фаол иштирок этишга чақирди
27.03.2023, 13:14
-
“РЕФЕРЕНДУМДА ФАОЛ ИШТИРОК ЭТАМИЗ” дейишмоқда наманганлик талаба ёшлар
25.03.2023, 14:23
-
ЯНГИЛАНАЁТГАН КОНСТИТУЦИЯ: “Ёшлар ҳуқуқи ҳар томонлама кафолатланади”
24.03.2023, 11:57
Фикрингизни қолдиринг