Депутат аҳолини безовта қилаётган бир қатор муаммоларини ўрганди ва ҳал қилди

31.10.2022, 15:51

Депутат аҳолини безовта қилаётган бир қатор муаммоларини ўрганди ва ҳал қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дурбек Ахмедов Учтепа туманидаги “139-Учтепа” сайлов округига ташриф буюрди. Депутат сайлов округи ҳудудидаги “Учтепа” МФЙда олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди. Шунингдек, Учтепа маҳалласи  ҳудудидан Катта халқа йўли орқали Ўрикзор даҳасига кесиб ўтувчи “Бирлик канали” “Тақачи” кўча, “Шароф” кўчаси, 13-тор “Шароф” кўчалари кесишган жойида ўзанидан тошиб чиқиш оқибатида катта кўлмак ҳосил қилган ва шу ерда истиқомат қилувчи аҳоли учун ноқулайликлар келтириб чиқармоқда эди.

Депутат Дурбек Ахмедов томонидан Каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармаси 7-Учтепа тумани бўлимига муаммоли масалани бартараф этиш бўйича топшириқлар берилди  ва ушбу масала депутатлик назоратга олинди. Натижада 7-Учтепа тумани бўлими томонидан қувур таъмирланиб ер сатхидан пастга тушириб берилди. Келгусида муаммо бўлмаслиги учун назоратга олинди.

Шу билан бирга депутат томонидан 22-сонли Оилавий поликлиниканинг аҳолига тиббий ёрдам хизматларининг ташкил этилиш масалалари атрофлича ўрганилди ҳамда бу борада сайловчиларнинг таклифлари олинди ва таклифлар асосида галдаги аниқ вазифалар белгиланиб олинди.

Шунингдек, халқ вакили “Кўкча-Оқтепа” маҳалласида яшовчи аҳолининг муаммоларини аниқлаш мақсадида сайловчилар билан юзма-юз учрашди. Ўрганишлар давомида ҳудудда аҳолини безовта қилаётган бир қатор муаммолар аниқланди ва уларнинг ижросини таъминлаш депутат назоратига олинди.

  • Кўрилди
    421
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+