Депутат ташаббуси: 12 нафар аёл тадбиркорликка йўналтирилди, 167 нафар хотин-қизлар бепул касб-ҳунар ўрганишди
31.10.2022, 15:58

O'zLiDeP Олмазор туман Кенгаши раисининг аёллар масалалари бўйича ўринбосари, Халқ депутатлари Олмазор туман Кенгаши депутати Муяссар Нигматова ташаббуси билан “Себзор”, “Янги Себзор”, “Намуна” маҳалла раислари, фаоллари, ёшлар етакчилари, хотин-қизлар фаоллари, хоким ёрдамчилари, профилактика инспекторлари, маҳалла жамоатчилик кенгаши аьзолари, нуронийлар, мактаб ўқитувчилари иштирокида учрашув ташкил этилди.
Тадбир савол-жавоблар билан кўтаринки руҳда бўлиб ўтди. Иштирокчилар берган саволларига аниқ жавоблар ва кенг маълумотлар олишди.
Таъкидлаш жоизки, депутат Муяссар Нигматова фаол ва ташаббускор халқ вакилларидан бири. У бошчилигида “Аёллар дафтари”га киритилган 12 нафар аёл тадбиркорликка йуналтирилди, шунингдек, 167 та эҳтиёжманд оилаларнинг қизлари, келинларига “Шахноз ўқув маркази”да бепул касб-ҳунар ўрганишга ёрдам кўрсатилган. Натижада шунча иш ўрни яратилди.
Бугунги кунда хотин-қизлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги роли ва фаоллигини янада ошириш борасида амалий ишлар қилинмоқда. Ҳозирги кунда давлат ва жамият бошқарувида аёлларнинг ўрни ва мавқеини янада мустаҳкамлаш – ислоҳотларимизнинг муҳим йўналишларидан бири бўлиб қолаверади.
Ўхшаш янгиликлар
-
Бефарқ, беэътибор бўлмайлик
24.03.2023, 11:59
-
Қуйи бўғин вакиллари маҳаллий кенгаш депутатлари билан ҳамкорликда аҳоли мурожаатларини ҳал қилаяпти
13.03.2023, 14:39
-
Депутат талабаларнинг таклиф ва ташаббусларини қўллаб-қувватлади
09.03.2023, 18:28
-
Депутат ташаббуси билан нотекис йўллар текисланмоқда
09.03.2023, 18:16
-
Хотин-қизларга депутатларнинг байрам совғалари улашилди
07.03.2023, 17:56
Фикрингизни қолдиринг