Депутатлик эшитуви: аҳолини электр энергия ва табиий газ билан таъминланиш ҳолати муҳокама қилинди

31.10.2022, 16:00

Депутатлик эшитуви: аҳолини электр энергия ва табиий газ билан таъминланиш ҳолати муҳокама қилинди

Халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда иккита масала кўриб чиқилди. Жумладан, Самарқанд шаҳарда аҳолини табиий ва суюлтирилган газ билан таъминланиш ҳолати юзасидан соҳа масъулларининг ҳисоботлари эшитилди.

Дастлаб, йиғилиш кун тартибидаги биринчи масала юзасидан “Самарқанд шаҳар газ” таъминоти бўлими бошлиғи Р.Омоновнинг ҳисоботи тингланди.

Таъкидланганидек, 2022 йилда Самарқанд шаҳрида хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича жами қиймати 103,7 млн. доллар бўлган, шундан 68,0 млн. доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялардан ташкил этган 10 та лойиҳа шакллантирилган. “Самарқандшаҳаргаз”  ГТБ томонидан куз-қиш мавсумини барқарор ўтказиш ҳамда аҳоли ва улгуржи истъмолчиларни табиий газ таъминотини бир меъёрда газ босими билан таъминлаш мақсадида авария ҳолатлари олдини олиш учун шаҳар бўйлаб 3 та махсус автомашиналар, 10 комплект “Автоген” пайвадлаш аппаратлари ва 10 та пайвандлаш бригадаси ташкил қилиниб, 2022-2023 йиллар куз-қиш мавсумида муҳандис ва техник ходимлардан иборат навбатчиллик ташкил этилган.

Самарканд шаҳар ҳудудида жами 8 та маҳалла ҳозирги кунда суюлтирилган газ баллонлари билан таъминланиб келмокда. Шунингдек, “Кавола”, “Боги сафед”, “Бирдамлик”, “Янги ҳаёт” ва “Ширин” МФЙларда табиий газ билан таъминлашда бугунги кунда техник имконият йўқлиги сабабли жами 3062 та хонадан имтиёзли нархда суюлтирилган газ баллонлари билан таъминланиб келинмоқда.

Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан Самарқанд шаҳар электр тармоқлари корхонаси бошлиғи А.Норқобиловнинг ҳам ҳисоботи тингланди.

Самарқанд шаҳрида 2022 йил бошидан электр таъминотини яхшилаш, аҳолига узлуксиз ва сифатли электр энергиясини етказиб беришда тармоқларни модернизaция ва реконструкция қилиш ишлари амалга ошириб келинмоқда.

Жумладан, шаҳар истеъмолчиларига ягона энерго тизимдаги 28 та нимстанциядан, 2 246 км. масофадаги электр узатиш тармоқлари, 1 021 дона трансформатор пунктлари орқали электр энергия етказиб бериш ҳажми истеъмолга мутаносиб равишда 1119.7 млн. кВ/с.га етказилиши режалаштирилди. Самарқанд шаҳридаги 152 072 та аҳоли ва 12 064 та улгуржи истеъмолчилар тўлиқ замонавий электрон ҳисоблагичлар ўрнатилди.

Йиғилишда депутатлар ҳар иккита масала бўйича ўз таклифлари ва фикрларини баён қилишди. Аниқланган муаммоларни ўз вақтида бартараф қилиш бўйича тегишли кўрсатмалар бериб ўтдилар.

Фазлиддин Ғайбуллаев,

O'zLiDeP Самарқанд шаҳар Кенгаши

аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    420
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+